ЕЧЛ финали 26 май куни ўтказилади

3 май 2018, 02:13
ЕЧЛ иккинчи ярим финали жавоб учрашувидан ўрин олган “Рома” – “Ливерпуль” учрашуви ҳозиргина ниҳоясига етиб, иккинчи финалчи номи маълум бўлди.

Икки ўйин натижасига кўра Юрген Клопп жамоаси (7:6) ғолиб чиқди ва ҳақли тарзда финалга йўл олди.

“Ливерпуль” ва “Реал” ўртасида финал баҳси 26 май куни Киевдаги “Олимпийский” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар