UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 1:1 (матнли трансляция)  119 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  14 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  3 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  1 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  7 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   23 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  10

ЕЧЛ. Чоршанба кунги қаҳрамонлар ФОТО Янгиликлар

ЕЧЛ. Чоршанба кунги қаҳрамонлар ФОТО

Тунда Европа чемпионлар лигасида ўзини кўрсатган 8 нафар қаҳрамонни сизларга тақдим этамиз.



"Шахтёр" - ПСЖ 0:3
Қаҳрамон:
Ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумда яхши ўйнаган Давид Луиз шу куни Донецк клуби дарвозасига гол урди.


"Мальме" - "Реал Мадрид" 0:2
Қаҳрамон
: Швецияда дублга эришган Криштиану Роналду фаолиятидаги 500 ва 501-голларини урди. Бундан ташқари у Мадрид клуби сафида ўзининг голлари сонини 323та етказиб олиб мутлоқ рекордчи Раулга етиб олди.


"Манчестер Юнайтед" - "Вольфсбург" 2:1
Қаҳрамон:
Хуан Мата биринчи бўлимда пенальтидан гол урди ва иккинчи бўлимда Крис Смоллингга фантастик голли пас узатди.


ЦСКА - ПСВ 3:2
Қаҳрамон:
Африкалик Сейду Думбия Голландия клубига қарши баҳсда иккита гол урди. У хет-трик ҳам қайд этиши мумкин эди, бироқ иккинчи пенальтини ноаниқ тепди.


"Астана" - "Галатасарой" 2:2
Қаҳрамон:
Қозоғистон клуби илк бор ЕЧЛ гуруҳ босқичида очко олди. "Астана" клуби сафида колумбиялик Рохер Каньяс 89-дақиқада қаҳрамонга айланди. Аниқроғи айнан унинг зарбасидан сўнг "Галатасарой" ҳимоячиси ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди - 2:2.


"Атлетико" - "Бенфика" 1:2
Қаҳрамон:
"Бенфика" вакили Николас Гайтан биринчи бўлимда "Атлетико" дарвозасига тўп киритди. Иккинчи бўлимда айнан унинг пасидан сўнг ғалаба тўпи киритилди.


"Боруссия М" - "Манчестер Сити" 1:2
Қаҳрамон:
Меҳмонлар ҳужумчиси Серхио Агуэро ўйиннинг 90-дақиқасида ўзи ишлаган пенальтидан унумли фойдаланиб "Сити"га ғалаба келтирди.


"Ювентус" - "Севилья" 2:0
Қаҳрамон:
ЕЧЛ финалчиси ўз майдонида "Севилья"ни мағлуб этди. Турин клуби ҳужумчиси испаниялик Альваро Мората ЕЧЛда кетма-кет бешинчи ўйинда ҳам гол уриб Алессандро Дель Пьеронинг натижасини такрорлади.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика