Достонбек Ҳамдамов: "Кичик жароҳатим борлиги сабаб ўйинимда пасайиш бўлди"
17 мар 2016 17:35
Янгиликлар
Достонбек Ҳамдамов: "Кичик жароҳатим борлиги сабаб ўйинимда пасайиш бўлди"
"Бунёдкор" вингери Достонбек Ҳамдамов "Зоб Аҳан"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
- Ёмон ўйин бўлмади. Яхши ҳаракат қилдик деб ўйлайман. Натижадан қониқмадим. Кейинги ўйинларда мухлисларни хурсанд этамиз. Жавоб баҳсида "Зоб Аҳан"ни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз. Ўйинимга келадиган бўлсак, пасайиш бўлаётганини ҳис этиб турибман. Кичик жароҳатим борлиги сабаб юқори даражада ўйнай олмаяпман. Тез орада жароҳатимдан фориғ бўлиб, яна оптимал формамни тиклаб оламан деган умиддаман.
Фикрлар