"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Пахтакор"га қарши нафақат биз, балки қолган барча жамоалар ҳам бошқача тайёрланишади"
25 май 2023 01:02
Янгиликлар
"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Пахтакор"га қарши нафақат биз, балки қолган барча жамоалар ҳам бошқача тайёрланишади"
Ўзбекистон кубоги иккинчи туридан ўрин олган "Дўстлик" – "Пахтакор" (0:5) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов матбуот анжуманида қатнашди.
Ўйин ҳақида
- Биз ёш жамоамиз. Тажриба ўз сўзини айтди. "Пахтакор" миллий жамоамиз. Ўйинчилар орасидаги фарқ кўриниб қолди.
- Дастлабки бўлимда жамоангиз жуда яхши таассурот қолдирди. Икки пенальти қайтарилгандан сўнг руҳий устунлик ҳам пайдо бўлди. Бу ўйиндан олдин берилган кўрсатмаларга боғлиқмиди?
- Ҳам жисмонан, ҳам руҳан томондан ўйинга тайёрландик. Лекин "Пахтакор"га қарши нафақат биз, балки қолган барча жамоалар ҳам бошқача тайёрланишади. Уларга қарши ўйинда футболчиларга ортиқча мотивация бериш ҳам шарт эмас. Чунки "Пахтакор"га қарши барча бошқача тайёрланади. Футболчиларнинг руҳий тайёргарлиги бунга сабаб бўлди десак бўлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар