"Ўйин оддий ўртоқлик учрашуви эмаслиги дарҳол сезилди. Рақиб олий лига вакили экани, таркибида кучли футболчилари борлиги билинди. Бироқ футболда омад ҳам керак. Омад биз томонда эди, гол уриб ғалаба қозондик", - дейди Дониёр Ҳасанов.
- Таркибга бир қатор янги футболчилар келишмоқда. Улар ҳақида нима дея оласиз?
- "Шўртан"дан Араик Бобоев, "Истиқлол"дан Шохруз Норхонов, "Насаф"дан икки нафар футболчи келди. Асосан жамоамиз услубига тўғри келадиган футболчилар кўрикдан ўтишмоқда.
- Бу йил биринчи лигада "Обод" олдига қандай вазифа қўйилди?
- Йиғин бошланаётганида раҳбарият бизга олий лигага чиқиш вазифасини қўйди. Бу йил олий лигада 16та клуб иштирок этиши туфайли биз элитага чиқишимиз мумкин.
Толибжон Қосимов суҳбатлашди