UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  4 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  236 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  3 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  0 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  37 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  27 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  2 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  7 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  1 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4

Диёр Мирзабоев: "Йигитларнинг ўйинга бўлган муносабати мени хурсанд қилди" Янгиликлар

Диёр Мирзабоев: "Йигитларнинг ўйинга бўлган муносабати мени хурсанд қилди"

Про-лиганинг 25-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Шўртан" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Диёр Мирзабоев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Мавсумнинг охирида футболчиларда мотивация йўқолган. Лекин бугун кўрсатган ўйинимизда шижоат бор эди. U-19 жамоамиздан 4 нафар футболчини жалб этдингиз, кўрдингиз номдор клубга қарши ўйинда ўзини йўқотиб қўйгани йўқ. Ҳамма футболчиларимизга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Натижадан кўра ҳам йигитларнинг ўйинга бўлган муносабати мени хурсанд қилди. 1:0дан кейин ҳам етарлича вазиятларимиз бўлди. Умумий айтганда, бугун дуранг адолатли натижа бўлди. 

- U-19 жамоаси вакилларининг ҳаракатларидан қониқдингизми?

- Албатта. Энг ёш жамоа бизда, 2003-2004 йил футболчилар асосий таркибда ўйнамоқда. Бугун томошабоп ўйин бўлди деб ўйлайман. Йигитлар борларини бериб ҳаракат қилишди.

- Бу йилга жамоа "Шўртан" билан 4 марта тўқнаш келди, аммо мағлуб этолмади. Бу ҳақида қандай изох берасиз?

- "Янгиер" ҳали "Шўртан"ни ютмаган экан. Бугун масала бўйича гаплашгандик, "Шўртан"ни ютиш учун майдонга чиққандик. Аммо якунда барибир дуранг натижа қайд этилди.

- Жамоада ойлик маошлар тўландими?

- Молиявий муаммолар кўп клубларда бор. Клуб хусусий ҳисобланади. Аммо, бу жамоа бутун Сирдарё вилоятиники. Ҳозирда мукофот пуллари ва ойлик-маошлар бўйича қарздорликлар йўқ эмас. Бироқ "Янгиер" ҳар доим мавсум якунида ҳамма билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилиб келган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика