UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10Плетнёв, Таҳсин, Токотаев, Санчес... Суперлига 16-тур рамзий терма жамоаси   0 17:50Машинани эмас, ҳайдовчини алмаштириш керак  2 17:36Манба: Аббос Файзуллаев Конференциялар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  1 17:24Фарғона давлат университети стадиони Про лига баҳсига мезбонлик қилади  2 17:02Парти фаолиятини Ла Лигада давом эттиради  1 16:34Деле Алли фаолиятини якунлагани йўқ  1 16:05Магуайр "Манчестер Юнайтед" сардорлар кенгашида  0 15:42Ирландия клуби футболчи билан тузган шартномасини 4 кун ўтиб бекор қилди  0 15:17"Барча даврларнинг энг ортиқча баҳо бериб юборилган инглиз футболчиси". АПЛ собиқ футболчиси Пол Скоулзнинг буюклигини уйдирма деб ҳисоблайди  9 14:50"Арсенал" 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  2 14:25ЖЧ йилида ПФЛ режаларида ўзгаришлар бўлиши мумкин: ташкилот 3 та вариантни илгари сурди  4 14:12Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси йиғин бошлади  0 13:51Аморим: "Манчестер Юнайтед"да 20 йил ишламоқчиман"  1 13:31"Андижон" "Қўқон-1912" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:17"Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Диёр Имомхўжаев мақоласи: Биринчи парда, иккинчи кўриниш: саҳна Равшан Ҳайдаровга мунтазир Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев мақоласи: Биринчи парда, иккинчи кўриниш: саҳна Равшан Ҳайдаровга мунтазир

Равшан Ҳайдаров учун синовли 6 куннинг биринчиси бошланди.

Бугун Ўзбекистон U22 қитъа чемпионатининг саралашида Ливан билан ўйнайди. Гуруҳда мезбон БАА ҳамда Непал термалари ҳам бор. Ҳар икки кунда 1 тадан ўйин.

У худди ўрмон санитаридек таассурот қолдиради. Яъни, қайси жамоа чавандозсиз қолиб кетса, тез ёрдам тайёр — Ҳайдаров. Қишлоқдаги тўйга чақирилган каттароқ ҳофиз келмай қолса, шу қишлоқда навбатчилик учун доим тайёр турадиган ва ҳамманинг меъдасига тегиб кетган отарчилар учлиги бўлади-ку, деярли шундай манзара.

Мутахассиснинг миллий терма жамоадаги фаолияти асосан шундай ўтган. Икки йил аввал Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Лушчандан бўшаб қолганида ҳам Ҳайдаров етиб келганди. Ва мана энди Жасур Абдураимов унга ўрнини бўшатиб кетди. Нега фақат Ҳайдаров деган саволга жавоб берадиган одамнинг ўзи йўқ. Футбол жамоатчилиги Асқар Толибжоновни кўрмаганига йиллар тўлди. Унинг кемаси чўкиб кетгани ҳақида расман айтилган. Бахтсиз ходиса сабабчилари ким, кема капитани қайси қайиқда сузиб юрибди, “Пахтакор”да нима қилиб юрибди деган саволлар эса одамлар орасида миш-мишлар келтириб чиқаришдан бошқасига яраётгани йўқ.

Мен бунда Ҳайдаров қандай ишлаган ва қандай натижалар қайд этгани борасида достон ёзмоқчи эмасман, сизда архивни варақлаб чиқиш имконияти ҳам, Ҳайдаров ҳақидаги шахсий қарашларингиз ҳам бор. Шунчаки каром шўрва қанча вақт давом этишини эслатиб ўтаман. Саралаш ўйинларидаги муваффақиятсизликка ишониш қийин, рақибларнинг ҳеч бири биздан кучли эмас. Ҳайдаровнинг бахтига қарши, 23 ёшли футболчилар ҳақида гап кетганида кимдир ёши катта йигитлар билан келибди деган баҳона умуман ўтмайди. Бу энди катта футбол.

Қитъа чемпионати 2018 йилнинг январида Хитойда бўлиб ўтади. Демак, Ҳайдаровнинг ўзи жамоасини Осиё чемпионатига тайёрлайди. Бу менга худди икки йил аввалги манзарани эслатиб юборади. Шунчаки ўшанда штурвал Самвел Бабаянга тегишли эди. Осиё чемпионатига бориб, кетма-кет икки ўйинда Жанубий Корея ва Ироқдан енгилганмиз. Гуруҳ босқичида қолиб кетганмиз, Рио—2016 чиптасидан мосуво бўлганмиз.

2018 йилги Осиё чемпионати Олимпиадага йўлланма бермайди. Бироқ терманинг бугунги штаби янги йилнинг илк ойида ҳам шу жамоа билан бўлиши катта эҳтимол. Таркибга назар солсангиз, энг кўп футболчи “Насаф”, “Бунёдкор”, “Пахтакор” кабилардан олинганини кўриш мумкин. Бу жамоалар 2018 йил катта эҳтимол билан Осиё Чемпионлар лигасининг плей-оффида тўп суради. Демак, клублар манфаати терманики билан тўқнаш келади. Мен ишонаманки, терманинг бугунги мураббийлар штабини клублар келажаги қизиқтирмайди ва асосий футболчиларни терма учун саралаб олади. Биз учун ҳеч қандай аҳамият касб этмайдиган турнир кимларнингдир манфаати йўлида ишлашда давом этади. Чунки қитъа чемпионатига скаутлар келади, айтайлик, Ўзбекистондан ҳам кимнидир кўз остига олиб, шартнома тузиш ишқида ёниб қолиши мумкин.   

Сентябрь ойини интиқлик билан кутаётганлар ва кузнинг биринчи ойи Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги ўзгаришларга сабаб бўлади деб ўйлаётганлар бўлса, маълумот учун бир нарсани эслатиб ўтаман. Борди-ю, Ўзбекистон тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга кирита олмаса ҳам, катта эҳтимол билан 5 ва 10 октябрь кунлари “Б” гуруҳида учинчи бўлган терма билан плей-оффда ўйнаши мумкин. Қитъалараро плей-офф эса 6—14 ноябрь саналарига тайин қилинган. Агар ЎФФ Самвел Бабаян ишни охиригача ўзи якунлаб қўяди деган ваъдасида турса, Самвел Бабаян бу ўйинларда ҳам термани майдонга бошлаб чиқаверади.

Равшан Ҳайдаровнинг Ўзбекистон U22 термасига мураббий бўлишига фақатгина шу важдан қўшилмаганман. 2018 йилги мусобақа 2020 йилгиси учун тайёргарлик бўлиши керак эди деб ҳисоблайман. Чунки бунда Токио—2020 учун чипта ўйналади. Яна икки йил узоқроқни кўзлаб иш қиладиган ташкилот табиийки, Равшан Ҳайдаровга жамоани ишониб топширмасди, менимча.

Мураббийлар штаби ўз йўлига, мен футболчиларимизга омад ёр бўлиб, саралашнинг юз фоизлик натижа билан якунлашларига умид билдириб қоламан. Саралашгача бўлган вақтда, масалан, Хитой билан ўйинда улар қийналди, клублари бундан азият чекди. Хитой сафари миллий чемпионатларда дам олиш вақти билан параллел келмай, улар старт олганида ташкил этилди. Энг кулгулиси, Равшан Ҳайдаровнинг ўзи Теҳронда бўлиб, Хитойга бора олмади. Ҳозир асосий жилов шу каби фикрлайдиган кишилар қўлида. Биз эса узоқни кўра оладиган ва ўз манфаатини ҳар нарсадан устун кўрмайдиган штаб орзусида яшашда давом этамиз.


Диёр Имомхўжаев

Рейтинг: +62   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика