UZ

Сўнгги янгиликлар

13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  12 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9

Диёр Имомхўжаев: "Келаси йил Про лигада трансляциялар сони ошади" Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: "Келаси йил Про лигада трансляциялар сони ошади"

Бугун Про лига доирасидаги "Динамо" - "Хоразм" учрашуви жонли намойиш этилди.

"Про лига учрашувларини ва ниҳоят экранларга олиб чиқишга эришдик. Бу биз учун катта ютуқ.

Ўз вақтида Спорт-ТВ қуйи лигадан бир нечта учрашувларни кўрсатган албатта. Бугун эса ЎзПФЛ Про лига трансляцияси масаласида УзРепорт билан келишувга эга. Бунинг илк мевасини бугун кўрдик. 2020 йилнинг 30 август куни шарҳловчи Ориф Толипов “Динамо” — “Хоразм” учрашувини жонли эфирда шарҳлаб борди.

“Динамо” бир йил аввал Суперлигада тўп сурганидан келиб чиқиб, унинг ўйинларини футбол мухлислари кўп бор томоша қилишган. Хоразмлик футбол мухлисларига эса ўз жамоаларининг Футбол-ТВ каналида кўриниш бериши ҳақиқий совға бўлди дейишимиз мумкин.

Келишувга кўра, мавсум якунига қадар ҳар турдан камида 1 та учрашув эфирга олиб чиқилади. Келаси йилдан эса трансляциялар сони ошади. Биз шу йилнинг ўзидаёқ жонли эфирлар сонини кўпайтириш устида ишлаймиз.

Фақат унутмаслик керакки, ҳар бир стадиондан илк эфир тест режимида бўлади. Айтайлик, “Динамо” стадионида ишлаш энди Футбол-ТВ учун бегона эмас, қолган стадионлар эса ҳозирча янги объект. Трансляциялар бизга иложи борича шаффофликка эришиш имконини беради. Трансляциялар майдонлар ҳолати, футболчилар ҳаракати, ҳакамлар қарорлари, ЎзПФЛ камчиликлари ҳақида тасаввур пайдо қилади. Шундан келиб чиқсак, бу олдинга ташланган катта қадамдир. Ишонамизки, олдинда кўп яхши янгиликлар кутиб турибди", - деб ёзади ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика