UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15Инсайд тасдиқланди: Ўзбекистон МТЖ 2 карра жаҳон чемпиони билан ўйнайди   2 13:55Арманистон асосий стадиони майдонини Женнифер Лопес концертидан 1 ой ўтмай тиклашга эришди  7 13:36Германия терма жамоаси 2001 йилдан бери илк бор Жаҳон чемпионати саралашида гол уролмади  2 13:09Қирғизистон Ўзбекистон билан ўйин олдидан 2 та йўқотишга эга  10 12:41IShowSpeed Қозоғистонга келади  1 12:14"Барселона" келаси ёз учун иккита топ-трансферни режалаштирган  1 11:33Месси Жаҳон чемпионатида қатнашадими?   14 10:47Юлиан Нагельсман кечаги мағлубиятдан сўнг шогирдларини кескин танқид қилди  3 10:15МЮ Онанани ижарага бериши мумкин  3 09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  19 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  4 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  10 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  9 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  12 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  7

Диёр Имомхўжаев: "Футбол бирламчи эмас, инсонийлик, инсонлар хавфсизлиги, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари доим бирламчи" Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: "Футбол бирламчи эмас, инсонийлик, инсонлар хавфсизлиги, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари доим бирламчи"

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида сўнгги кунларда ўзбек футболида содир бўлган ҳолатлар бўйича фикрларини билдирди.

"Футбол ҳиссиётларга бой ўйин. Биз ўйин вақтида мутахассислар ҳиссиётини тўғри тушунамиз. Улар ҳакамни сўкади, футболчиларни сўкади, ВАР тизимини сўкади — барчаси табиий ҳолат. 

Мухлислар ҳам шундай. Айтайлик, бир неча минг кишининг оғзига элак тутишнинг иложи йўқ. Чунки мухлислар орасида албатта тарбиясизлари, савсиясизлари ҳам бўлади. Расмий шахслар эса бунга эътибор қилмасликка мажбурлар. Ҳар акиллаган итга жавоб қайтарган томон ғолиб ҳисобланмайди. Бутун стадион жўр бўлиб сўкса, ҳар бир мухлис билан ҳисоб-китоб қилишнинг имконияти йўқ. Бизни ҳам сўкишади, изоҳларда, стадионларда ва ҳоказо. Игнор қиламиз, нормал ечим шу. 

Қандайдир Англияда бирор клуб расмийлари журналистга ҳужум қилса, унинг техник воситаларини ўзбошимчалик билан тортиб олса, жамоатчилик уни тинч қўймайди, масала ҳатто истеъфогача етиб боради, ҳолат шу клуб ва расмийларнинг кейинги фаолиятига ҳам жиддий таъсир қилади. Чунки ҳужумга учраган инсон ўрнида эртага сиз бўлмаслигингизга ҳеч ким кафолат бермайди. 

Бизда ҳар ким ахборот олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга. Футболимизда у ким бўлишидан қатъий назар Регламентга амал қилишга мажбур. Ҳеч кимнинг шоҳи йўқ. "Насаф" мураббийининг иши ҳам қўмитага оширилди, ўз вақтида "Сўғдиёна" мураббийининг иши ҳам оширилган. Эртага "Пахтакор" мураббийи ҳам шу каби уятли ишлар қилса, унга нисбатан ҳам чора кўрилади. Биз мусобақаларимизда фаолият олиб бораётган ОАВ вакилларини шу мусобақалар доирасида ҳимоя қиламиз. Агар ОАВ бирор мураббийнинг шахсий ҳудудига рухсатсиз, этика нормаларига зид равишда кириб борса, биз албатта шу мутахассис томонида бўламиз. 

Самвел Бабаяннинг Наманганда фаолият олиб боришида ютуқлар бўляпти. Клуб чемпионлик учун даъвогар, фарм-жамоа Про лигага яқин турибди, U19 жамоа ҳам олтин медаллар учун асосий курашчи. Coca Cola Суперлигасида кучли рақобат бўлиши учун бизга Бердиевлар, Қосимовлар, Бабаянлар, Абрамов-у Шацкихлар керак. Бироқ бунда ҳамма тенг. Ҳеч қайси бири алоҳида ваколатларга эга эмас.

Ва албатта мухлислар ҳам кенгроқ фикрлашларини истардик. Майдонга тош улоқтираётган аҳмоқлар учун битта саволимиз бор: майдонда отангиз ёки фарзандингиз бўлса ҳам шу ишни қилармидингиз? Савол ҳеч бўлмаса ўйлантириб қўйган бўлса, жилла қурса виждонингиз бор. Шу ҳам таъсир қилмаса, манқуртдан фарқингиз йўқ. Футбол бирламчи эмас, инсонийлик, инсонлар хавфсизлиги, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари доим бирламчи. Буни ҳурмат қилиш шарт!", – дейилади хабарда.

Рейтинг: -18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика