UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  0 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  3 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  4 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  4 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  4 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  2 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  9 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  4 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  15 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  1

Диёр Имомхўжаев: "Бухоро" "норм" камбэкни амалга оширди" Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: "Бухоро" "норм" камбэкни амалга оширди"

Тошкентнинг "Оқтепа" клуби Про лиганинг 10-турида "Бухоро" меҳмони бўлди (3:3).

Ушбу баҳс мухлислар орасида бир қатор мунозараларга сабаб бўлди. ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев ўйиндан кейин ҳайратга тушишни ҳам, хавотирланишни ҳам билмаётгани ҳақида ёзганди. Бироз аввал эса учрашув видеолавҳасини томоша қилгани ва шубҳалари тарқалганини маълум қилди.

"Бир жиҳат хурсанд қилди. "Бухоро" — "Оқтепа" ўйини трансляция қилинмагани мавзуга айланди. Бизда Про лига шундай босқичга чиқиб улгурди. 

"Оқтепа" дарвозасига жарима зарбасидан киритилган голни кўриб, шубҳалар тарқалгандек бўлди. Чунки футболчи зарбани умуман тўғри йўллай олмаслиги мумкин эди. Тенг ҳисоб келишилса, бу қадар сўнгги сонияларга қадар таваккал қилинмаслиги катта эҳтимол. Масалага тўғри кўз билан қаралса, "Бухоро" "норм" камбэкни амалга оширди. 

"Бухоро" ўзининг ҳақиқий стадионига қайтса, трансляция масаласида яна ўйлаб кўриш мумкин. Чунки Ғиждувонда тинимсиз ўйнаб турадиган электр тизими УзРепорт техникасига зарар етказиб улгурди. Иш тўғри йўлга қўйилмаган жойдаги яна бир муаммо сабаб, Про лиганинг қолган ўйинларидан ҳам узилиб қолишдек таваккал қила олмаймиз. "Бухоро" ўз катта аренасига қайтиш режасини ҳаммага очиқ эълон қилиши тўғри йўл бўлади", деб ёзади Имомхўжаев.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика