UZ

Сўнгги янгиликлар

18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  0 17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  15 16:53МЮ "Арсенал" ва "Челси" қизиқаётган футболчи учун курашга қўшилди  0 16:29Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай (матнли трансляция)  76 16:02"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."  1 15:54Қишда "Нефтчи"ни қайси футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин?   4 15:40Ўзбекистон – Уругвай учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  5 15:20Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Уругвайда жиддий йўқотиш  5 14:53Футбол бозорида янги давр: "Барселона" Ямаль учун мисли кўрилмаган таклиф олди!  9 14:26Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинлари олдидан йиғин ташкил этади  0 13:58"Реал" Ҳоланд учун ҳаракатни бошлади  3 13:31Марсело Бьелса: "Рақиб жамоада Фабио Каннаваро каби юқори малакали мураббий бошчилик қилаётгани биз учун синов"  5 13:05"Қишки тозалаш": "Арсенал" 3 нафар футболчиси билан хайрлашади  1 12:36Ўзбекистон - Уругвай. Тахминий таркибимиз  25

"Динамо"нинг 24 ўйинлик ғалабали серияси Андижонда тўхтатилди Янгиликлар

"Динамо"нинг 24 ўйинлик ғалабали серияси Андижонда тўхтатилди

Теглар :  Динамо
Биринчи Лига 33-тури доирасида Андижонда «УзДонгЖу» меҳмони бўлган «Динамо» жамоасининг 24 ўйинга давом этган ғалабали серияси ниҳоясига етди.

Жамоамизнинг ғалабали ўйинлари сони 6 ой ва 6 кун давом этди.

Сўнгги марта 2-турда Ёзёвонда нурсиз дуранг қайд этиб очко йўқотган «Динамочилар» 33-турга келиб «УзДонгЖу» билан баҳсда ҳам 1:1 ҳисобидаги муросали ўйинда очко йўқотишди.

Учрашувни ҳужумкор бошлаган мезбонлар 8-дақиқада Даврон Фарҳодовнинг голи эвазига ҳисобни очишди. Бунга жавобан самарқандликларнинг кетма-кет ҳужумлари 76-дақиқага келиб ўз самарасини берди. Тажрибали ҳимоячи Алексей Николаевнинг йўллаган зарбаси «Динамо»нинг сафардан бир очко билан қайтишини таъминлади, 1:1.

Жамоамизни навбатдаги баҳсда ҳам муҳим ўйин кутиб турибди. 26 октябрь куни «Динамо» Ҳаққулободда турнир жадвалида 2-ўринда бораётган «Норин» клуби меҳмони бўлади.

Биринчи Лига. 33-тур.

23 октябрь (якшанба)

«УзДонгЖу» (Андижон) – «Динамо» (Самарқанд) – 1:1

Андижон, 109 томошабин.

Ҳакамлар: Д. Пислегин (Тошкент) – 8,3, Ф. Ярмухамедов (Тошкент) – 8,1, С. Нишонбоев (Тошкент) – 8,1.

Голлар: Д. Фарҳодов (8) – А. Николаев (76).

«Динамо»: Михаил Наумов, Бунёд Исроилов, Акмал Бозоров (Убайдулло Набиев, 16), Алексей Николаев, Миркомил Локаев, Жонибек Кўчимов (Ислом Шарипов, 51) Омаджон Тайлоқов, Искандар Холмирзаев (Асомиддин Маматов, 79), Жасур Азимов, Виктор Клишин (Алишер Холиқов, 60), Амиржон Сафаров.

Назоратчи: С. Зайлобидинов (Фарғона).

Огоҳлантиришлар: А. Абдумажидов (49), А. Комилов (56), Д. Фарҳодов (76) – У. Набиев (47).

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика