"Динамо": Темур Дадашев иккинчи даврада майдонга туша олмаслиги мумкин

Narzulla Saydullayev
31 июл 2013, 08:21
Кеча Самарқанднинг "Динамо" жамоаси Тошкентдаги йиғинни якунлаб Самарқандга қайтди ва бугундан Самарқанддаги машғулотларга киришилади.
Тошкентдаги йиғиндан сўнг тиббий кўрикдан ўтган "Динамо" аъзолари сафида Темур Дадашев (фотода 24-рақам) тиббий кўрикдан муваффақиятли ўта олмаган. Шу боис футболчи кейинги даврани ўтказиб юборишга мажбур бўлиши мумкин. Шу жумладан жамоанинг янги аъзоси Ильдар Маматказин ҳам айнан мана шу муоммо туфайли 10 кун давомида тикланишни олиб боради ва шундан сўнг қайтадан тиббий кўрикдан ўтади. 

Эслатиб ўтамиз "Динамо" навбатдаги 4 август куни "Қизилқум" га қарши ўз майдонида ўтказади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia