UZ

Сўнгги янгиликлар

00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  0 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  7 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  2 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  2 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  15 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  3 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  4 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  198 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  2 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  7 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2

"Динамо" Суперлигада ҳам жиддий вазифаларни кўзлаши лозим". Абрамов Суперлига ва Про лига фарқи, яримфинал ва келаси мавсум режалари ҳақида Янгиликлар

"Динамо" Суперлигада ҳам жиддий вазифаларни кўзлаши лозим". Абрамов Суперлига ва Про лига фарқи, яримфинал ва келаси мавсум режалари ҳақида

Про лига 21-тури доирасида "Динамо" "Ғиждувон"ни йирик ҳисобда (4:0) мағлуб этиб, муддатдан аввал Суперлига йўлланмасига эга чиқди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Вадим Абрамов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Авваламбор, бутун Самарқанд аҳлини бугунги ғалаба ва Суперлига йўлланмаси билан табриклайман. Ҳа, «Динамо» Олий дивизионга биринчи марта қайтаётгани йўқ, аммо бу сафар камида узоқ муддатга Суперлигада мустаҳкам ўрин олишини хоҳлардим. Эндиги мақсадимиз ҳам келаси мавсум лигада қолиш эмас, чиққанга яраша жиддий вазифаларни кўзлашимиз лозим. Шу ўринда, ҳар қандай об-ҳаво бўлишига қарамай стадионга келиб, бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат.

Ҳали биз учун мавсум тугамади, муҳим баҳс арафасида турибмиз. Ўзбекистон кубоги яримфинали доирасида «Насаф»га қарши майдонга тушамиз, эртадан бу ўйинга тайёрланамиз. 

- Сиз илк марта Про лигада ишлаб кўрдингиз, айтингчи, бу турнирда ишлаш нимаси билан қийин бўлди?

- Осон мусобақанинг ўзи йўқ. Про лиганинг ҳам ўзига хос қийинчиликлари бор. Бу аввало тақвим билан боғлиқ. Чунки ҳар доим катта танаффус бўлиб қолади, ўйинчиларни эса бир маромда ушлаб туриш қийин. Айтайлик, августда биз 8та ўйин ўтказдик, кейин эса яна катта танаффуслар юзага келди. Асосийси вазифани уддаладик, ҳамма жойда ҳам қийинчилик бор. Йигитларга раҳмат дейман.

- Суперлига ва Про лига ўртасида қандай фарқларни кўрдингиз?

- Катта фарқни кўрмадим. Биргина муаммо – тақвимда. Бу йил кубок доирасида Суперлига жамоаларига ҳам қарши ўйнадик, кўрдингиз, фарқ катта эмасди. 

- Пайшанба куни «Насаф»га қарши яримфинал кутиб турибди. Таркибда муаммолар бўлмайдими? Жамоа тўпурари Кожо ўйингача сафга қайтадими? 

- Кожо Қирғизистон миллий жамоаси сафидан қандай ҳолатга қайтишини кўрамиз. «Насаф»га қарши ўйинда ёрдам бера олса, яхши, акс ҳолда бошқа вариантларни кўриб чиқамиз. 

- Бугун Рўзиқул Бердиев «Динамо»нинг ўйинини стадиондан кузатди. Бу борада сиз ҳам «Насаф»ни ўрганишга улгурдингизми?

- Мен ҳам уларнинг ўйинини кузатиб келдим. «Насаф» Чемпионлар лигасидаги ғалабадан кейин ғалабали юришини давом эттирмоқда. Рақибларимиз ўз уйида ўйнашади, қолаверса, «Насаф» кубокнинг амалдаги ғолиби сифатида ҳам яримфинал фаворити эканига шубҳа йўқ. Аммо футболда ҳамма нарса рўй бериши мумкин, айниқса бир ўйинлик баҳсда. Биз ҳам ҳаракат қиламиз. 

- Кейинги мавсумдаги таркиб борасида ҳам қандайдир хулосалар қилишга улгурдингизми?

- Суперлига – янги даража, ҳозирги таркибни кучайтиришга тўғри келади. Ҳар бир позиция рақобатбардош бўлиши лозим. Ҳозирдан тахминлар қилишга эрта, мавсум якунлангач бу борада аниқроқ хулосалар қилиш мумкин, - дейди Вадим Карленович.


Усмон Ибодов ёзиб олди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика