"Динамо" ўз тарихида илк бор "Бунёдкор"ни мағлуб этди

Narzulla Saydullayev
24 авг 2014, 09:26
Олий лиганинг 17-турида "Бунёдкор" клуби Тошкентда "Динамо"ни қабул қилиб 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Шу кунга қадар “Динамо” ушбу рақиб билан олий лигада 15 бор тўқнаш келган ва умуман ғалаба қозона олмаганди.

Бундан ташқари рақиб майдонидаги 7та ўйиннинг барчасида мағлуб бўлганди. “Қалдирғочлар” Тошкентдаги барча учрашувларда камида иккитадан гол уришганди.

Кечаги баҳсда эса учала анъана ҳам барҳам топди. "Динамо" ўз тарихида илк бор "Бунёдкор"ни мағлуб этди. Бундан ташқари "қалдирғочлар" ўз майдонларидаги баҳсда биринчи бор ушбу рақиб дарвозасига гол ура олмади.   

Эслатиб ўтамиз, Азамат Бобожоновнинг голи "Динамо"нинг иккинчи даврада урган дастлабки голи бўлди. Ўтган 3та турда самарқандликлар рақиб дарвозасига умуман йўл топа олишмаганди.

Тошкентда бўлиб ўтган барча учрашувлар:
23.08.2014 «Бунёдкор» - «Динамо» 0:1
05.10.2013 «Бунёдкор» - «Динамо» 4:1
03.09.2012 «Бунёдкор» - «Динамо» 2:1
24.09.2011 «Бунёдкор» - «Динамо» 2:0
06.05.2010 «Бунёдкор» - «Динамо» 2:1
09.11.2009 «Бунёдкор» - «Динамо» 2:0
18.04.2008 «Бунёдкор» - «Динамо» 4:0
20.10.2007 «Бунёдкор» - «Динамо» 2:1

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›