UZ

Сўнгги янгиликлар

01:29Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Абдихолиқовдан ассист  0 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  4 00:25А Серияда чемпионлик масаласи ҳал бўлмоқда: "Интер" ёки "Наполи"  13 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  1 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  73 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  52 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  3 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  3

«Динамо» - «Навбаҳор»: 45-ўйинда ким ғолиб бўлади? Янгиликлар

«Динамо» - «Навбаҳор»: 45-ўйинда ким ғолиб бўлади?

Теглар :  ДинамоНавбаҳор
Ўзбекистон чемпионатининг 4-тури доирасидаги марказий қарама-қаршилик Самарқандда ўтади.

Ҳозирда турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган «Динамо» жамоаси азалий рақиби Наманганнинг «Навбаҳор» клубига қарши саф тортади.

МАРКАЗИЙ ЎЙИН

«Динамо» - «Навбаҳор» учрашуви нафақат ҳар икки жамоа мухлислари, балки Олий Лигага беэътибор бўлмаган ишқибозларнинг ҳам диққат марказида турибди. 31 март, жума куни Самарқанддаги «Динамо» стадионида ўтказиладиган учрашув ҳар икки жамоа учун ҳам жуда муҳим. Ушбу баҳсни тошкентлик тажрибали ҳакам Владислав Цейтлин бошқариб боради.

Олий Лига. 4-тур.

«ДИНАМО» - «НАВБАҲОР»

Учрашув бошланиш вақти: 16:00.

Ҳакамлар:
Владислав Цейтлин (Тошкент), Артем Калинин (Қарши), Бобур Қодиров (Бухоро), Фирдавс Норсафаров (Қарши)

Назоратчи: Шамил Жумаев (Шаҳрисабз).

ПФЛ вакили: Бобур Ҳайдаров.

ЖОРИЙ МАВСУМДА…

Самарқанд ва Наманганнинг бош жамоалари мавсум олди йиғинларда ўзаро иккита ўйин ўтказишганди. Дастлабки февраль ойидаги баҳсда «Навбаҳор» 4:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритган бўлса, икки ҳафта ўтиб «Динамо» Ориф Мамажоновнинг ягона голи эвазига Наманган жамоасини мағлуб этганди.

Олий Лига бошланишини ҳар икки жамоа турлича бошлади: «Динамо» ўтган уч турда «Металлург» (0:2), «Шўртан» (3:0), «Пахтакор» (0:1) жамоалари мағлуб этиб максимал натижа билан 1-ўринда бораётган бўлса, «Навбаҳор» «Обод» (2:1), «Қизилқум» (2:1) ва «Нефтчи» (1:1) билан ўйинларда бир ғалаба, мағлубият, дуранг қайд этиб 4 очко жамғаришга эришди.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

Самарқанд ва Наманган жамоалари 1992 йилдан буён Олий Лига тарихида 44 маротаба рўбарў келишган. Статистика водий жамоасининг фойдасига «гапирмоқда»: 23 та ўйинда «Навбаҳор» ғалабани тантана қилган, 8 баҳс муроса йўли билан интиҳо топган, 13 марта эса «Динамо» ғолиб сифатида майдонни тарк этган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам «тош» «Навбаҳор” томонини босмоқда: 80:41. Ўтказилган 44 ўйин якунида «Навбаҳор» 77 очкога эга чиққан бўлса, «Динамо» 47 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган.

Ўзаро ўйинларда наманганликларнинг энг йирик ғалабаси 7:1, «Динамо»да эса бу кўрсаткич – 2:0 га тенг.

«Динамо» сўнгги марта 2011 йилда Виктор Жалилов қўл остида «Навбаҳор»га мағлуб бўлган. Ўшанда Рўзимбой Аҳмедовнинг голи наманганликларга ғалаба келтирган. Шундай буён, Самарқандда ўтказилган тўрт ўйиннинг учтасини «Динамо» ғалаба билан якунлади, бирида дуранг қайд этилган.

Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

23.09.2015 «Динамо» - «Навбаҳор» 2:1

21.06.2014 «Динамо» - «Навбаҳор» 2:0

31.05.2013 «Динамо» - «Навбаҳор» 1:1

14.09.2012 «Динамо» - «Навбаҳор» 2:0

02.04.2011 «Динамо» - «Навбаҳор» 0:1

ЭСКИ ТАНИШЛАР…

Жорий йилда «Навбаҳор» сафида «Динамо»нинг бир қатор собиқ футболчилари тўп суришмоқда. Жумладан, ҳимоячи Алишер Саматов 2014 йилги мавсумда «Динамо» шарафини ҳимоя қилган бўлса, ярим ҳимоячи Илҳом Бойдадаев 2012 йилги мавсумда, ҳужумчи Рўзимбой Аҳмедов эса 2012-13 йилларда жамоамиз сафида тўп сурган.

Бу борада «Динамо» сафида ҳам «Навбаҳор»нинг собиқ футболчиларини учратиш мумкин. Хусусан, жамоамиз бош менежери Илҳом Шарипов футболчилик фаолиятида Наманганда муваффақиятли тўп сурган бўлса, жорий йили «Динамо» сафида ишончли ўйин кўрсатаётган Абдумалик Абдуллаев Наманган футболи тарбияланувчиси саналиб, «Навбаҳор» таркибида бир неча йил тўп сурган.

«Динамо» клуби матбуот хизмати.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика