UZ

Сўнгги янгиликлар

01:19Камбэк: Бабаян собиқ жамоасига қайтмоқда  1 01:00Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Эльче" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  9 00:50А Серия. "Интер" ҳамда "Милан" ўртасидаги тўқнашув авжида! (онлайн ҳисоб)  1 00:49Саудия Арабистони. Роналду навбатдаги голини урган ўйинда "Ал Насср" "Ал Ҳалиж"ни тор-мор этиб, етакчиликни мустаҳкамлаб олди  2 00:41Ла Лига. "Атлетико" автогол эвазига "Хетафе"дан устун келди ва бошқа натижалар   0 00:33Бундеслига. "Лейпциг" "Вердер" устидан ғалаба қозониб, иккинчи ўринга кўтарилди, "Унион" минимал ҳисобда ютди  0 00:23Туркия Суперлигаси. Ютиб турган "Ризеспор" иккинчи бўлимда "Фенербахче"дан 5 та гол ўтказди, Алиқулов туширилмади  2 00:08А Серия. "Рома" "Кремонезе"ни ютиб, пешқадам бўлиб олди ва бошқа натижалар  2 23:32АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм"ни тор-мор келтирди, Эзедан хет-трик!  20 23:18Лига 1. "Лион" охирги ўриндаги "Осер"ни ютолмади, "Брест" ўз уйида ғалаба қозониб, хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  0 22:45Грузия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси фаолиятини Суперлигада давом эттиради  6 22:20"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  11 21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  4 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0

Дилявер Ваниев: "Мағлубиятлар учун масъулиятни ўз бўйнимга оламан ва раҳбариятдан истеъфо сўрайман" Янгиликлар

Дилявер Ваниев: "Мағлубиятлар учун масъулиятни ўз бўйнимга оламан ва раҳбариятдан истеъфо сўрайман"

Бироз аввал Coca Cola Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Машъал" - "Қўқон-1912" учрашуви ниҳоясига етди (1:2). Ўйиндан кейин мезбонлар катта мураббийи Дилявер Ваниев учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.





"Кетма-кет олтита мағлубиятда барча масъулиятни ўз бўйнимга оламан ва клуб раҳбариятидан истеъфо сўрайман. "Пахтакор" билан ўйинга жамоани ким тайёрлашини раҳбарият ҳал қилади. 

Бугун йигитларга ишонгандим, аммо кўрдимки уларда пасайиш кузатилмаган, футболчилар қандайдир руҳий ўрага тушиб қолишгандек". 

- Жамоа ҳозирги вазиятдан қандай чиқиб кетиши керак, деб ўйлайсиз? 

- Фақат меҳнат қилиб, бошқа йўл йўқ. Бундан ташқари кейинги ўйин олдидан кўплаб футболчилар дисквалификацияга учрашди.

- Омадсиз натижалардан кейин мухлисларнинг эътирозларини ҳам эшитдингизми? 

- Бу мутлақо нормал ҳолат. Тўғри ёқимсиз, аммо буни тўғри қабул қиламан. Ташкилотчилик борасида ҳеч қандай муаммо бўлмади, бунинг учун раҳбариятга раҳмат. Ҳа, кичик муаммолар бўлди, яширмайман. Аммо ҳозирги молиявий ҳолатда бунчалик шароит яратишни ҳамма ҳам эплай олмайди. 

- Сизнингча пенальти бормиди? 

- Жарима майдончаси ичида эҳтиёт бўлиш шарт. Аслида олдинроқ яхшироқ ўйнаб ижобий натижани қўлга киритсак бўларди. Демак ,мураббийлик малакам шундай экан.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика