Дилшод Шарофетдинов "Т-Тим" клубига ўтди

Narzulla Saydullayev
3 июл 2015
Сўнгги икки мавсумни Малайзия лигасида ўтказган Дилшод Шарофетдинов фаолиятини "Т-Тим" клубида давом эттиради.
"Симе Дарби"нинг собиқ аъзоси Фарҳод Тожиев ва Садриддин Абдуллаев ўйнаётган клуб сафига бориб қўшилди.

Малайзия олий лигасида трансфер ойнаси ноябрь ойига қадар ёпиқ бўлганлиги учун, у жорий йилни биринчи лигада якунлайдиган бўлиб турибди. "Т-Тим" Дэвид Ониянинг вафотидан сўнг бўш қолган ўринга ҳамюртимизни чақирди. Энди бу жамоа сафида 3 нафар футболчимиз фаолият олиб боради.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia