UZ

Сўнгги янгиликлар

15:54Про лига. "ФарДУ" – "Жайхун". Таркиблар маълум  0 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  3 13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0 13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  5 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   21 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  6

Дилшод Раҳматов: "Жамоадошларимнинг амалдаги Жаҳон чемпионларига қарши кўрсатган ўйини хурсанд қилди" Янгиликлар

Дилшод Раҳматов: "Жамоадошларимнинг амалдаги Жаҳон чемпионларига қарши кўрсатган ўйини хурсанд қилди"

Ўзбекистон ҳамда Аргентина футзал терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг мезбонлар ўйинчиси Дилшод Раҳматов фикрларини билдириб ўтди.




"Аввало мухлислар ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман. Шунчалик қўллаб-қувватлашгани учун раҳмат. Ушбу учрашувни ташкил қилганларга ҳам миннатдорчилик билдираман. Бугунги рақибимиз амалдаги Жаҳон чемпиони ҳисобланарди. Балки, бугун улар ўзининг ўйинини идеал даражада кўрсата олмагандир. Лекин, бизнинг йигитларнинг ўйин давомида кўзи ёниб турди. Жамоадошларимнинг шундай рақиб билан тенгма-тенг ўйнагани хурсанд қилди. Бугун Аргентина юқори савияда ўйнай олмади ёки бизнинг терма жамоа кучли ҳаракат қилди. Эртанги баҳсдан сўнг бирор хулоса чиқариш мумкин. 

Камчиликларимизни мураббийларимиз ҳам танаффусда айтиб ўтишди. Рақиб футзалчилари ўйинни яхши кўра олишар экан. Улар сафидан бирорта ўйинчини ажратиб кўрсата олмайман. Жамоавий ўйин яхши шаклланган. Фақатгина, маҳорат борасида устунлиги кўриниб турибди. Биз ўз ўйинимиз билан  Жаҳон чемпионатидаги ўрнимизни кўрсатмоқчимиз. Мазкур учрашувни фақат Ўзбекистонда эмас бошқа мамлакатларда ҳам кўришди. Ўйлайманки, Аргентина билан ўйин мундиал сари ташланган яна бир қадам бўлди", - дейди Раҳматов.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика