UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  0 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  2 20:13"Ювентус" — "Милан". Влахович, Пулишич, Леау ва Жиру асосий таркибда  1 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  7 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  0 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  4 19:07Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди  4 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  1 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  1 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  13 18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  5 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  5

Дилшод Раҳматов: "Футзалимиз бир қадам орқага чекинганди. Жаҳон чемпионати билан уч қадам олдинга сакрадик" Янгиликлар

Дилшод Раҳматов: "Футзалимиз бир қадам орқага чекинганди. Жаҳон чемпионати билан уч қадам олдинга сакрадик"

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси кеча тунда юртимизда кутиб олинди.

Литвадаги Жаҳон чемпионатида терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилган кам сонли тажрибали футзалчи Дилшод Раҳматов сайтимизга таассуротлари ва фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Ушбу Жаҳон чемпионатидан катта таассуротлар қолди, дея оламан. Тўғри мен учун бу биринчиси эмас. 2016 йил Колумбиядаги мундиалда ҳам иштирок этгандим. Қайсидир маънода босим бўлганди. Литвадаги мусобақага жуда яхши тайёргарлик билан бордик. Испания, Португалияда кучли рақиблар билан ўртоқлик баҳсларида ўйнадик. Ассоциация раҳбарлари бизга барча шароитларни яратиб беришди.  

Таркибимизда ажойиб ёш футзалчиларимиз бор. Турнир давомида барчасини кўзи ёниб турди. Улар билан бирга футзалимиз даражасини кўрсатиб бера олдик. Эрон билан ўйиндан сўнг Литвадаги автобус ҳайдовчилари ҳам бизни келиб табриклади. Бу бизга катта куч ва ишонч берди. Арзимаган меҳнатимизни шундай катта эътироф этишгани учун қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат айтаман. Орада футзалимиз бир қадам ортга чекинган бўлса, айни пайтда икки эмас, уч қадам олдинга қадам ташладик. Ҳозирги пайтга келиб шароитлар ўзгарди. Бу тушимизга ҳам кирмаганди. 

Жаҳон чемпионати мен учун сўнггисими ёки йўқми, билмайман. Аввало худо билади. Кучим етганича ўйнайман. Қолганини мураббийлар билан маслаҳатлашамиз",- дейди Дилшод Раҳматов.



Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика