UZ

Сўнгги янгиликлар

02:35Ла Лига. "Барселона" "Мальорка" устидан қийин ғалабага эришди  31 02:10АПЛ. "Манчестер Сити" охирги дақиқалардаги гол эвазига "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов майдонга тушмади  54 01:10Постекоглу "Тоттенхэм" мавсум охирида клубни тарк этади  2 00:50Никола Лазаревич: “Ўйин охиридаги вазиятларни голга айлантира олдик”  0 00:40Зайниддин Тожиев: "Йигитларда ўзларига ишонч етишмади"  0 00:20Ҳаким Фузайлов: "Вазифани уддалаб бўлдик. Кейинги ўйинда ротация амалга оширамиз, U21 жамоамиздан ўйинчилар жалб қиламиз."  0 00:03Шомуродовнинг голи "Рома"га ғалабага келтирди: А Серия 33-тур якунлари  1 23:59"Жайхун" устози Айбек Нурбаев: "Сарсенбаев ва Эримбетовни бирданига асосий таркибга киритмаймиз"  3 23:25Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" "Замин" устидан ғалаба қозонган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:34Исломжон Аҳмедов: "Бу ўйиндан катта тажриба олдик. Хато ва камчиликлар устида ишлаймиз"  1 22:20Баҳром Ҳайдаров: "Иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтди"  0 21:45U-21 биринчилиги. Бир ўйинда 10та гол, "Бунёдкор" футболчисидан гекса-трик, дербида 10та сариқ: 6-тур якунланди (ТУРНИР ЖАДВАЛИ)  0 21:20Нуньес ёзда "Ливерпул"ни тарк этади. Ҳужумчи 2022 йилда 75+25 миллион еврога сотиб олинганди  3 20:58Гарначо учун тўртта топ клуб даъвогарлик қилмоқда  9 20:37Хулиан Альварес "Атлетико"ни тарк этиши мумкин  8

Дилшод Раҳматов финал, Хитой терма жамоаси Хорватияда йиғин ўтказаётгани ва Мендез билан тўқнашув ҳақида Янгиликлар

Дилшод Раҳматов финал, Хитой терма жамоаси Хорватияда йиғин ўтказаётгани ва Мендез билан тўқнашув ҳақида

Футзал бўйича XXIII Ўзбекистон миллий чемпионати ярим финал учрашувлари якунига етганидан хабарингиз бор.

Унга кўра, Олмалиқнинг АГМК ва Тошкентнинг "Пахтакор" жамоалари ҳал қилувчи ўйинда ўзаро куч синашишади. Ярим финал ўйинларидан сўнг олмалиқликлар ўйинчиси Дилшод Раҳматов билан суҳбатлашдик.

"Навбаҳор"га нисбатан бизда тажрибалироқ футзалчилар кўпроқ йиғилган, мана шу тажриба қўл келди. Қолаверса, мураббийнинг кўрсатмаларини имкон қадар яхши бажарганимиз ғалаба омили бўлди. Наманганликлар ҳам яхши жамоа шакллантиришган, улар бунгача "Сўғдиёна"ни енгиб ярим финалга чиқишганди", - дея гап бошлади Раҳматов.


- Финал олдидан фикрингиз?
- "Пахтакор" жамоаси "Насаф"ни тажриба эвазига ютиб кетди деб ўйлайман. "Насаф" ўйинчиларининг зарбалари ва дриблинглари яхши, йигитлар кучли ўйин кўрсатишади. Менимча, "Пахтакор" аъзолари футзални кўпроқ ўйнагани сабаб ғалабани ўзиники қилишди. Ваҳоланки, пойтахтликлар таркибида йўқотишлар бор эди, жароҳат сабаб бир неча нафар футзалчилари сафдан чиққан. Бундан ташқари, биринчи кунги ўйинда "Пахтакор"ни дарвозабон (Акмал Хазратқулов) ҳам кўп бор голдан қутқариб қолди. "Насаф" ўйинчилари паслар билан гол уриб кетса бўладиган вазиятларда ҳам пас бермай, дарвозага зарбалар бераверишди. Рақиб дарвозабони эса юқори даражада дарвозасини қўриқлади, дарвозабон ярим жамоа эканига яна бир бор гувоҳ бўлдик.

- АГМК аъзоси сифатида финалда қайси жамоа тушишини кутгандингиз?
- Ҳар икки жамоа ҳам яхши рақиб. Масалан, "Насаф"га қарши охирги ўйинимизда 4:3 ҳисобида ғалаба қозонгандик. Ўша учрашувда жуда қийналгандик. "Насаф" футзалда ностандарт жамоа ҳисобланади.
Финалда "Пахтакор" билан кураш олиб борамиз, уларда ҳам бизда ҳам тажрибали ўйинчилар етарли. Бунда ким кучлироқ тайёргарликка эга бўлса, ўша томон ғалабани ўзиники қилади.

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича ўзбекистон чемпионати финал учрашувлари 15 декабрь санасида старт олади. Финал томонлардан бирининг учта ғалабасига қадар давом этади.



Бундан ташқари, Раҳматовнинг Осиё чемпионати-2020 қуръаси ҳақидаги фикрлари билан ҳам қизиқдик.

- Осиё чемпионати-2020 қуръаси ва гуруҳдаги рақибларимиз ҳақида фикрларингиз?
- Сентябрь ойининг бошларида Баҳодир ака Аҳмедов бошчиликларида Индонезияда бўлиб ўтган халқаро мусобақада иштирок этиб чемпион бўлган эдик. ўша мусобақада мезбонлар Индонезия терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этгандик. Уларнинг ўйинчилари шахсан менда яхши таассурот қолдирди, тўп билан тез ҳаракат қиладиган футзалчилар. Олдингидан ўсиш катта уларда.

Хитой чемпионатида ўйнаганман, у ерда дўстларим бор ва ҳозир ҳам улар билан гаплашиб тураман. Хитойлик футзалчиларнинг даражаси бизникилардан пастроқ ҳисобланади. Бу катта гапириш эмас, бор ҳақиқат. Бизни йигитлар ҳозир улардан кучли. Баҳрайн ҳақида эса билмайман. Қитъа биринчиликларида ҳам уларни кўрмаган эканман. Баҳрайн ўзига хос сюрприз бўлиши мумкин. Гуруҳдаги рақиблардан нисбатан кучли бўлсак ҳам ҳар бир баҳсга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Сабаби, бугунги кунда ким рақибни менсимай майдонга тушса мағлуб бўлади.

- Хитой чемпионатида тўп тепганингиз боис маҳаллий ўйинчиларнинг имкониятларини яхши биласиз. Бу ҳақда ўқувчиларга ҳам айтиб ўтсангиз.
- Албатта, у ерда бирга ўйнаган дўстларим билан доим гаплашиб турамиз. Хитой терма жамоаси ўтган Осиё чемпионатидан бери Жаҳон чемпионатига йўлланма берадиган мана шу мусобақага тайёргарлик кўриб келмоқда. Бунинг учун улар Италиядан мураббийлар олиб келишган. Терма жамоа мураббийлар штаби тўлиқ италияликлар. Жамоа молиявий томонлама яхши таминланган ва асосан Европа мамлакатларида ўқув-машғулот йиғинлари ўтказишмоқда. Қитъа биринчилигига ташланган қуръадан кейин ҳам Хитой терма жамоаси йиғин ўтказиш учун Хорватияга учиб кетган. Менимча, италиялик мураббий яқин йилларда яхши жамоа туза олади. Ҳозир уларда ҳам биздаги каби ёш ўйинчиларни кўпроқ жалб қилишмоқда.

Охирги Осиё чемпионатида хитойликлар кўрсатган ўйинлар ҳамон эсимда. Ироқ билан ўтган ўйинда 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишган ва иккинчи бўлимда тўртта тўп ўтказиб юборишганди.

- Агар Осиё чемпионатида гуруҳни пешқадам сифатида якунлай олсак, чорак финалда катта эҳтимол билан Хосе Мария Пазос Мендез бошқараётган Таиландга рўбаро келамиз...
- Аввало, гуруҳни биринчи ўринда якунлашга ҳаракат қиламиз. Насиб қилиб буни уддалай олсак, 1/4 финалда биз ҳам айнан Таиланд тушишини тахмин қилаяпмиз. Чунки, Эрон кучлироқ. Агар собиқ мураббийимиз Мендез жамоаси билан тўқнаш келадиган бўлсак, бунда кимни тайёргарлиги кучлироқ бўлса ва хоҳиши кўпроқ бўлса ўша жамоа ғалаба қозонади деб ўйлайман. Таиланд биздан анча устун демаган бўлардим. Бизда ҳам яхши ёшларимиз бор, бу йил чемпионатда ўзини кўрсатган бир неча нафар ёш ўйинчилар терма жамоага чақирилишмоқда. Тактикаларимиз ҳам бир хил. Январь ойидан бошланадиган йиғинда яхши тайёргарлик кўрамиз ва худди 2016 йил Тошкентда бўлгани каби Таиландни мағлуб этамиз деб умид қиламан.




Толибжон Қосимов суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика