UZ

Сўнгги янгиликлар

20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  1 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  375 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  0 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2

Дилшод Нуралиев: “Шўртан”ни мағлуб этганимиздан хурсандмиз” Янгиликлар

Дилшод Нуралиев: “Шўртан”ни мағлуб этганимиздан хурсандмиз”

Кеча бўлиб ўтган “Пахтакор-2” - “Шўртан” баҳсида "пахтакорчилар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Яхши биласиз, “Шўртан” олий лигага чиқиш учун асосий даъвогар ҳисобланади. Шундай экан, бу жамоага қарши майдонга тушиш футболчилар учун ўзига яраша қизиқ бўлди. Ўйин якунига етгач, жамоа бош мураббийи Дилшод Нуралиевдан интервью олдик.

-   Дилшод ака, ғалаба муборак бўлсин! Ўйин ҳақида нима дея оласиз?

-   Бугун биринчи лига пешқадамига қарши майдонга тушдик. Футболчиларимиз рақиб ўйинчиларига нисбатан бирмунча ёш бўлишига қарамай, қўрқмасдан ҳаракат қилишди. Қолаверса, тактик кўрсатмаларимни ҳам тўғри бажаришгани учун ўйинчиларга раҳмат айтмоқчиман. “Шўртан” футболчиларининг қандай кучга эгалиги менга маълум эди. Уларда олий лига ҳавосини кўрган футболчилар кўп. Шу боис шогирдларимга эҳтиёт бўлиб ўйнаш кераклигини уқтирдим. Биринчи таймда иккита ҳужумимиз омадли чиқиб гол уришга муваффақ бўлдик. Рақибда эса айтарли имконият юзага келмади. Аммо танаффусдан кейин рақиб анча жонланди, натижада қарши ҳужумда ўйнашга мажбур бўлдик.

-   Нимадир сизни қониқтирмадими?
-   Негадир захирадан тушган футболчилар ўйинни у қадар кучайтира олишмади. Бу эса мени ҳайрон қолдирди.

-   “Шўртан” олий лигага чиқиш учун асосий даъвогарлардан бири. Рақиб мисолида ўз жамоангиз кучини ҳам кўриб олдингиз тўғрими?
-   Мен ўйиндан олдин футболчиларга айтдим: “Шўртан” биринчи лига клуби эмас, улар олий лига жамоаси, шунга яраша яхшироқ ўйнанглар. Тўғрисини айтсам, жисмоний ва тактик томонлама “Шўртан”нинг биздан яққол устун жиҳатларини кўрмадим. Лекин шунга қарамай, уларни кучли дея оламан.

-   “Шўртан” рақибни менсимай майдонга тушдими?
-   Тўғрисини айтсам, биринчи таймда менга ҳам шунақа туюлди. Улар ёш болалар билан ўйнаяпмиз, бемалол ютамиз деган хаёлда ўйинга чиққан бўлса ажаб эмас. Футболда диққатни ҳар доим бир ерга жамлаш керак бўлади.

-   Жамоангиз олдига қандай мақсад қўйилган?
-   Биз фарм-клубмиз, олий лига чиқиш вазифасини қўя олмаймиз. Шундай экан, мақсадимиз “Пахтакор” асосий таркиби ва ўринбосарларига футболчи етказиб бериш. Шунингдек, 1995-96 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида Жамшид Болтабоев, Жавоҳир Сиддиқов, Иброҳим Абдуллаев каби футболчиларимиз чақирилмоқда. Бу ҳам бизни хурсанд қилмасдан қўймайди. Чунки терма жамоалар ҳаммамиз учун бирламчи ҳисобланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика