UZ

Сўнгги янгиликлар

23:24Расман: Альфонсо Дэвис "Бавария" билан шартномасини узайтирди  1 22:57Элит ОЧЛ. "Пахтакор" Қатарда бирорта аниқ зарба бермай ютқазди  181 22:45МЮ Винисиус учун курашга қўшилди  3 22:19"Ал Ҳилол" — "Персеполис". Таркиблар маълум  4 21:58"Тоттенхэм" "Бавария" ўйинчисининг ижараси учун 10 млн евро тўлайди ва уни ёзда 60 млн еврога сотиб олиши мумкин бўлади  1 21:31Виллиан АПЛ клубига эркин агент мақомида ўтади  0 21:13Мбаппе ва Беллингем Кубок доирасида "Леганес" билан ўйнамайди. "Реал" ўйинчиларга "Атлетико" ва "Ман Сити" билан ўйинлар олдидан таътил берди  14 20:58Назорат ўйини. "Сурхон" ва Россиянинг "Рубин" жамоалари ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  6 20:41Расман: "Милан" Феликсни "Челси"дан мавсум сўнггига қадар ижарага олди  5 20:35Назорат ўйини. "Навбаҳор" Дубайда Арманистон жамоасига мағлуб бўлди  19 19:57МЮ энг яхши ҳужумчисини қўйиб юборди – уларнинг ҳужуми "Чемпионшип" даражасида. Зиркзе клубга муносиб эмас, Гарначо ҳам яхши ҳолатда эмас, Хойлунд – тўпурармас"  5 19:21U-17 Осиё кубоги учрашувларини қабул қилувчи стадионлар маълум  0 18:56Трент Александер-Арнолднинг жароҳат даражаси маълум бўлди  2 18:28"Хоразм" янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўради  1 17:55Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин  10

Дилшод Нуралиев: “Ўсмирлар терма жамоаси аъзолари олий лигада ўйнаб кетишлари учун ишонч керак” Янгиликлар

Дилшод Нуралиев: “Ўсмирлар терма жамоаси аъзолари олий лигада ўйнаб кетишлари учун ишонч керак”

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси собиқ устози Дилшод Нуралиев 2013 йилнинг “Энг яхши ёш футболчилари” бўлган йигитларни жуда яхши билади.
Ушбу мураббий қўли остида Тўраев, Абдуллаев ҳамда Болтабоев бир неча йиллардан буён ўйнаб келди.

 - Бу йигитларни “Энг яхши” деб топилишини очиғи кутмагандим – дейди Нуралиев. - Чунки бу номинацияни аниқлашда бизга мурожаат қилинмайди. Шунинг учун бу ҳақда ўша тақдирлаш маросимида билдим. Албатта бирданига уч нафар шогирдимнинг “Энг яхши” деб топилиши мени жуда хурсанд этди. Улар бунга муносиб эди.

- Умуман олганда “Энг яхши ёш футболчи” номинациясида ғолиб чиқишга муносиб номзодлар кўп эди. Хусусан истеъдодли дарвозабон Сарвар Каримов жаҳон чемпионатида ёмон ўйин кўрсатмади. Ҳимоядаги ишончли ўйинлари билан кўпчиликни эътиборини тортган Одил Ҳамробеков ва Рустам Ашурматов ҳам ўзини кўрсатишга эришди. Шунингдек “Бунёдкор” аъзоси Акром Комилов ҳам бу номинацияда ғолиб чиқишга лойиқ эди деб ўйлайман. Бу борада яна бир қатор номларни келтириб ўтиш мумкин. Мутахассисларимиз Тўраев, Болтабоев ва Абдуллаевни муносиб кўришган экан, уларни чин дилдан табриклаймиз.

- Терма жамоа таркибини шакллантириб бораётганимизда энг аввало футболчиларнинг одоб аҳлоқига эътибор қаратганмиз. Ўқув-йиғин пайтидаги ҳаракатлари ва интизомини назорат остига олгандик. Худога шукур шу кунга қадар уларнинг ҳарактерлари борасида ҳеч қандай муаммо бўлмаган. Истайсизми йўқми барибир 17 ёшгача бўлган болаларнинг ҳаммасини ўзига яраша ҳарактери бўлади. Биз мураббийлар имкон қадар уларнинг кўнглига йўл топиб, турли хил муомала қилишимизга тўғри келган. Ўйлайманки бу футболчилар майдон ташқарисида ҳам инсон сифатида яхши ҳарактерга эга.

- Биласизми бу футболчилар ҳозир ўз клубининг йиғинида иштирок этмоқда. Билишимча Болтабоев “Пахтакор”нинг асосий таркиби билан шуғулланмоқда. Абдуллаев  ёшлар жамоаси таркибида. Тўраев эса “Бухоро”нинг асосий таркиби машғулотларида қатнашмоқда.  Бу йигитларнинг кейинчалик ҳам қанчалик ўсишга эришиши уларнинг келгусида қандай мураббий қўли остида ўйнашига боғлиқдир. Чунки катта футболга ўтаётганда ёш футболчиларга руҳан қўллаб-қувватлаш жуда муҳим омиллардан биридир. Ишонч билдирилса ўз устида ишлашни янада кучайтиради. Акс холда футболчи менга ишонмайди бирибир деган хаёлга борадида, руҳан синиб қолади. Бу каби ёшдаги футболчиларни керак бўлса, ижобий маънода алдаб, руҳий томондан қўллаб қувватлаб ўйнатиш керак. Шунинг учун бу нарса мураббийга боғлиқ.

- Бу аввало футболчининг ўзига боғлиқ. Масалан Акобир Тўраев ўтган йили “Бухоро” таркибида бир нечта ўйинларда иштирок этди. Болтабоев “Пахтакор”нинг ёшлар жамоаси ва биринчи лигадаги таркибида ҳаракат қилди. Иззатилла Абдуллаев эса биринчи лига иштирокчиси “Зарафшон” сафида тўп тепди. Уларга олий лига баҳсларида ҳам имконият бериб, ишонч билдирилса ўйнаб кета олади.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика