UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Гвардиола: "Ҳоланд Роналду ва Месси билан бир хил даражада"  0 18:40Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ваҳда" (матнли трансляция)  34 18:30Суперлига. "Пахтакор" – "Бунёдкор" 2:0 (Матнли трансляция)  20 18:19Артём Петросян: "Иккита голни ўзимиз рақибга "совға" қилдик"  0 18:03Неъматулла Қуттибоев: "3:0 ҳисобида зафар қучган бўлсак-да, ҳисоб ўйинга яраша бўлмади"  0 17:44ҚПЛ топ-клуби "Бунёдкор" футболчисига кўз тикди  0 17:13Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бугунги рақиби "Ал Ваҳда" охирги марта қачон ютқазганини биласизми?  2 16:57Про лига. "Арал" "Олимпик"ни йирик ҳисобда енгди, Қалмағамбетовдан дубль!  0 16:40"Бавария" рекорд даражада даромад топди  0 16:13"Реал" Гюлернинг муваффақияти учун пул тўлайди: "Фенербахче" билан шартномадаги яширин бонус фаоллаштирилди  1 15:44Аббос Файзуллаев машғулотларга қайтди  3 15:18"Насаф"нинг "Ал Ваҳда"га қарши ягона ўйинида қандай ҳисоб қайд этилган?  10 14:50"Манчестер Юнайтед" "Эвертон" ҳимоячиси учун "Тоттенхэм" билан рақобатлашмоқда  0 13:56"Ланс" собиқ бош мураббийи Англия клубидан кетди  1 13:29"Реал" ПСЖ юлдузи учун катта миқдорда маблағ ажратди  2

Дилшод Жўраев: "Хоразм"нинг Суперлигада ўйнашига охиригача ишонгандик" Янгиликлар

Дилшод Жўраев: "Хоразм"нинг Суперлигада ўйнашига охиригача ишонгандик"

"Хоразм" бир неча кун олдин таркибига тажрибали футболчиларни қўшиб олганини эълон қилди.

 "Локомотив" билан хайрлашган ярим ҳимоячи Дилшод Жўраев янги мавсумда "Хоразм" либосида ҳаракат қилади. Футболчи янги жамоасига ўтиши ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди. 

- "Хоразм"га ўтишимга келсак, бош мураббий Ҳаким Фузайлов ва директор Рўзимбой Аҳмедовнинг таклифидан сўнг бу жамоада ўйнаш истаги туғилди. Очиғини айтганда жамоамизнинг Суперлигада ўйнашига охиригача ишондик. "Олимпик" рад жавоб бергач навбат бизга келганди. ПФЛ ўзининг принципларига содиқ қолишига ишондик. Иккинчи томондан клуб раҳбарлари, ҳомийлари қўллаб-қувватлади.  Ўйлайманки, "Хоразм"нинг Суперлигада ўйнаши барчага қизиқ, чунки жамоа узоқ танаффусдан сўнг Суперлигада ўйнайди. Ҳаким Фузайлов қўл остида яхши жамоа шаклланмоқда. Суперлига жамоаларига муносиб қаршилик кўрсата оламиз. Барибир биринчи йил осон бўлмайди. Шунга яраша тайёргарлик кўряпмиз. 

- Қуръа "Хоразм" учун яхши рақибларни берди. Лекин барибир ҳамма рақиб билан ўйнаймиз. Ёқимли томони шуки, илк турни "Дўстлик" стадионида мезбон сифатида ўтказамиз. Ўз майдонимиз тезроқ битишини ва мухлисларимиз олдида тўп тепишимизни интизорлик билан кутиб қоламиз. Футбол мухлислар учун. Яхши натижалар билан ишқибозларимизни хурсанд қилиш учун боримизни берамиз.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика