UZ

Сўнгги янгиликлар

22:00Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди  25 22:00Суперлига. Ғузорда кечган воҳа дербисида "Насаф" "Машъал"дан устун келди  38 21:59Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи  0 21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  0 21:06Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган  1 20:45"Вулверхэмптон" 25 миллион евролик трансферни амалга оширди  0 20:2332 ёшли Парти "Арсенал"ни тарк этади — Туркия клублари ҳаракатда  0 19:38"Ливерпуль" ҳимоя чизиғида ўзгариш кутиляпти — "Кристал Пэлас" ҳимоячиси рўйхатдаги асосий номзодлардан бири  0 18:41Мудрик антодопинг қоидаларини бузганликда айбланса, "Челси" уни судга беради  7 18:18Аморим Рэшфордга чиқиш эшигини кўрсатмоқда: МЮ уни "Реал"га таклиф қилди   3 17:51Жароҳатдан кейинги катта сакраш: "Барселона" ёш истеъдод учун курашмоқда  2 17:23Фабрегас Моратани "Комо"га таклиф қилмоқчи  2 16:56Кореяда хорижлик дарвозабонларга қўйилган тақиқ бекор қилинди  1 16:29Умиджон Эргашев: "ОКМК билан ўйинда бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди"  1 16:00Элдор Шомуродовнинг Туркияга йўл олиши футболчининг фойдасига ишлайдими ёки зарарига?  16

Дилшод Андаев: "Ёшларимиз ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишини хоҳлаяпмиз" Янгиликлар

Дилшод Андаев: "Ёшларимиз ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишини хоҳлаяпмиз"

Хабарингиз бўлса керак, бугун U-19 ёшлар терма жамоамиз Мьянмадаги Осиё чемпионатининг чорак финалида Таиланд ёшларига қарши муҳим учрашувини ўтказади.
Бўлажак баҳс олдидан таниқли ёшлар мураббийи Дилшод Андаев билан қисқача суҳбатлашдик. Кези келганда айтиш жоизки, Осиё чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Отабек Шукуров, Аслиддин Абдиев ва Элдор Шомуродовнинг биринчи мураббийи айнан Андаев ҳисобланади.
 
- Ёшлар терма жамоамизнинг ҳар бир учрашувини имкон қадар ТВ орқали кузатиб боряпман. Мусобақагача йигитларни ўйин амалиёти кам бўлдими ёки қандайдир ҳаяжон босдими билмадиму, гуруҳнинг дастлабки учрашувларида футболчилар ўзларини тўлиқ кўрсата олмади. Ҳужумни якунлашга келганда оқсаяпсмиз. Бу касаллик чемпионатимизда ҳам бор.  Австралия билан ўйинда йигитлар ёмон таассурот қолдирмади. Ўйлайманки ўйиндан-ўйинга улар ўзларини кўрсата олади.

- Албатта ушбу мусобақада уч нафар шогирдим иштирок этаётганидан мамнунман. Элдор Отабек Шомуродов, Аслиддин Абдиев истеъдодли футболчилар саналади. Лекин ҳали ўз устида кўп ишлаши талаб этилади. Спорт шундайки, ўз устида ишламай қўйса ўз-ўзидан йўқолиб қолади. Ишоманки футболчиларимиз учун ҳали ҳаммаси олдинда. Йигитлар билан кун ора интернет орқали гаплашиб тураман.

- Бошқа ҳамюртларим қатори мен ҳам Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига омад тилайман. Ишонаманки бугун улар Таиландни мағлуб эта олади.  Илоҳм жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиб, юртимизга ёруғ юз билан қайтиб келишларини тилаб қоламан. Барчамиз шуни хоҳлаяпмиз - дейди "Машъал-2" бош мураббийи Дилшод Андаев.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика