Диего Симеоне: “Диегонинг жамоага ўтиши айни муддао бўлди”
03 фев 2014 10:34
Янгиликлар
Диего Симеоне: “Диегонинг жамоага ўтиши айни муддао бўлди”
“Атлетико” бош мураббийи Диего Симеоне “Реал Сосьедад”га қарши ўйинни (4:0) изоҳлаб ўтди.
“Йирик ҳисобга қарамай ўйин биз учун қийин бўлди. “Реал Сосьедад”да юз фоизлик вазиятни ярата олмаган бўлсада, аммо улар бизга етарлича қаршилик кўрсатишди.
Ҳимоямиздан кўнглим тўқ эди, лекин ҳужум чизиғи бир мунча оқсади. Биринчи бўлимда бирор маротаба ҳам ҳужум уюштира олмасанг, иккинчи бўлимда буни амалга оширишинг янада қийинроқ бўлади.
Диегонинг жамоага ўтиши айни муддао бўлди. У ҳар доим қийин вазиятларда бизга ёрдам берган. У ҳужумга ўтиш вариантини тўғри танлайди”, - дейди Симеоне.
Фикрлар