UZ

Сўнгги янгиликлар

00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  0 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  17 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  5 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  2 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  32 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   17 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  64 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3

Диего Симеоне: "Челси" билан ўхшашликларимиз кўп" Янгиликлар

Диего Симеоне: "Челси" билан ўхшашликларимиз кўп"

"Атлетико" устози Диего Симеоне "Челси" билан ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашиб ўтди.

Бизни "Челси" билан ўхшашликларимиз кўп. "Челси"да ҳам биз каби зўр ҳимоячилар бор. Ҳар иккала жамоа тезкорроқ ҳужумкор футбол намойиш этишни ёқтиради. Лондонликлар ҳам, биз ҳам стандарт вазиятларидан унумли фойдаланамиз. Бу сифатлар бизга чемпионатда олтин медалларни қўлга киритишимизга ёрдам беради.  Биз фақат ўз ўйинимиз ҳақимизда бош қотирамиз. Рақиблар ҳақида эмас. Лекин "Челси"ни ҳурмат қиламиз. Бор диққат эътиборимиз фақат шу ўйинга қаратилган. Бошқа нарсалар ҳақида ўйлайдиган пайт эмас ҳозир.
"Атлетико" ўз кучли томонларини кўрсатиб, кучсиз томонларини яширишири лозим бу ўйинда. Тибо Куртуа бошқа жамоадошлари сингари катта иштиёқ ва хоҳиш билан бу беллашувни кутмоқда. Футболчилар жуда яхши тушуниб туришибди, қанчалик муҳим ўйин бизни кутиб турганини. Бу нафақат футболчилар ёки мен, балки бутун клуб учун ҳам энг муҳим ўйинлардан бири бўлади. Бунақанги ўйинлар олдидан ортиқча сўзлаш шарт эмас. Бу нарсалар фақатгина газета ва сайтлар учун материал ҳисобланади. Асосийси, ўйинга тайёргарлик. Мен футболчиларга ўз ҳиссиётларини қандай ишлатиш кераклигини айтиб ўтаман. Бу ярим финал. Шундай экан, эртанги баҳс жуда қийин кечади. Бундай учрашувларда кичкинагина хатолар муҳим рол ўйнайди. Қайси жамоа ўз имкониятларидан кўпроқ ўйнай олса, ўша жамоа ғолиб чиқади.
Фернандо Торрес "Атлетико" фарзанди. Фернандо клуб ва унинг ходимларини яхши кўради. Ўйлайманки, ўйингача ва учрашувдан кейин Торресни бутун стадион олқишлаб қўяди. У бунга лойиқ.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика