Диего Марадона ФИФА президенти бўлмоқчи
29 июл 2015 15:22
Янгиликлар
Диего Марадона ФИФА президенти бўлмоқчи
Аргентиналик собиқ футболчи - Диего Марадона ФИФА президентлиги учун сайловларда иштирок этмоқчи.
Бу ҳақида у интернет сайтларда тарқалган видеомурожат орқали айтиб ўтди.
"Мен қайтсам ФИФА учун қайтаман. Ҳеч кимдан қасос олиш ниятим йўқ. Футбол учун турлича янги ғояларни олиб кирмоқчиман.
Бас,етар шунча коррупция, ўғриликлар", - дейди Марадона.
ФИФА регламентига кўра президентлик учун номзодлар 26 октябрга қадар ўз аризаларини топширишлари лозим.
Фикрлар