"Атлетико" ҳимоячиси Диего Годин ЕЧЛ 1/8 финал жавоб учрашуви доирасида "Байер"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
Унда рақиб ҳужумчиси Чичарито манзилига илиқ сўзларни айтиб ўтди.
"Хавьер Эрнандес - ажойиб футболчи, у жарима майдонида ҳам, ундан ташқарида ҳам жуда хавфли. У ҳақиқий йиртқич. Унга қарши жуда ҳам диққат билан ҳимояланамиз", - дейди Годин.