
– Суарес шундай ўйнашда давом этса "Олтин тўп"ни қўлга киритади, – дейди Форлан Goal.com нашрига. – Уругвай терма жамоасининг ҳужумчилари кучли, Бразилиядаги мундиалда биз ўзимизни кўрсатишга уринамиз. Аммо гуруҳимиз жуда мураккаб – Италия, Англия, Коста-Рика… Кураш жуда кучли бўлади, рақиблар сафида ҳам кучли ҳужумчилар мавжуд.