Дидье Дрогба: «Жавоб ўйинида «Челси»га совға тайёрлашга ҳаракат қиламиз »

Aziz Tukhtamuradov
27 фев 2014, 20:31
«Галатасарай» ҳужумчиси Дидье Дрогба Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб учрашуви ҳақида фикр билдириб ўтди.

“Хозирча “Стемфорд Бридж”га қайтиш олдидан менда ҳеч қандай хаяжон йўқ. Шуниси аниқки, бизни олдинда жуда қийин учрашув кутиб турибди.

Биринчи ўйиндаги дурранг ёмон натижа эмас. Бизда хали ҳам имкониятларимиз етарли. Жавоб ўйини эса жудаям қийин бўлади. Шунга қарамасдан биз рақибларимизга ўзига хос совға тайёрлашга ҳаракат қиламиз”, деб айтиб ўтди Дрогба. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru