

"Кейинги мавсум мен учун сўнггиси бўлади. Қачондир тўхташ керакку", - дейди 39 ёшли африкалик футболчи.
Айни пайтда Дрогба Американинг "Финикс Райзинг" жамоасида тўп тепмоқда. Ўз вақтида у "Челси", "Марсель", "Галатасарой" ва бошқа клубларда тўп тепган. Унинг ҳисобида Кот-д'Ивуар сафида 100дан ортиқ ўйин мавжуд. Ҳужумчи "Челси" сафида 4 маротаба Англия чемпиони бўлган. Шунингдек, Чемпионлар лигасида ҳам ғалаба қозонган.




