UZ

Сўнгги янгиликлар

17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  1 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  5 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  6 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  3 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  4 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  0 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  7 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  12 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  7 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  12 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  3

Дибала қишда "Юве"дан кетади. Паулога Испания ва Англиядан чорловлар тушмоқда Янгиликлар

Дибала қишда "Юве"дан кетади. Паулога Испания ва Англиядан чорловлар тушмоқда

Пауло Дибаланинг собиқ жамоаси "Палермо" хўжайини Маурицио Дзампарини Аллегрини кескин танқид қилди.


"Дибалани захира ўриндиғида ўтирганини кўрсам йиғлагим келади. Пауло Аллегри туфайли захирада қолмоқда. Массимилиано Аллегри "Палермо"га келиб скудеттони ютиши керак. "Ювентус"ни бошқариб феномен бўлиш осон. Зўр бўлса "Палермо"ни чемпион қилсин! Бундан икки йил аввал мен Дибалага футбол ўйнаш учун Испанияга йўл олишини тавсия қилиб хабарнома юборгандим. Италиядан қолгандан маъно йўқ, футбол ўйнаш учун Испанияга йўл олиш Дибала учун маъқул вариант. Дибала қишда кетади. Чунки "Ювентус" Дибалани олиб ўтиргандан кўра 120 миллион еврони қўлга киритишни истамоқда. Ўйлашимча, Пауло қишда Испанияга кетади. Унга Англия ва Испаниядан таклифлар мавжуд. "Ювентус" таркибида чемпионлар кўп, уларни ҳаммасини ўйнаши эса жуда қийин. Дибаладек феномен футболчи ўйнамасдан захирада қолаётганини кўриш азоб", - дейди Маурицио Дзампарини.

Эслатиб ўтамиз, Дибала "Ювентус"га қадар айнан "Палермо"да ўйнаган ва клуб хўжайини Дзампарини билан жуда яхши алоқада.

Пауло Дибалага "Реал" томонидан жиддий қизиқиш бўлаётгани трансфер ойнасининг сўнгги кунларида жуда кўп бор ёзилганди. Аммо якунда ушбу трансфер амалга ошмади.

Қишда очиладиган трансфер ойнасида Дибала "Ювентус"дан кетиши тахмин қилинмоқда. Даъвогарлар қаторида "Реал" ва Англиянинг бошқа жамоалари ҳам бор.

Шуни қайд этиш керакки, бу йилдан эътиборан ЕЧЛда қайдномага киритилган ва ўйнаган футболчи қишдаги трансфер ойнаси пайтида бошқа жамоа ўтса, унда ЕЧЛ плей-офф учрашувларини янги жамоаси сафида давом эттиришига рухсат берилади. Авваллари ЕЧЛ гуруҳ босқичида бошқа жамоада ўйнаган футболчи қишки трансфердан сўнг янги клуби таркибида ЕЧЛда қайдномага киритилмасди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика