UZ

Сўнгги янгиликлар

14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  3 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  0 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  4 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  3 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  5 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  5 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  5 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  15 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6

Ди Мария бошчилигидаги "Бенфика" кубок финалига чиқа олмади Янгиликлар

Ди Мария бошчилигидаги "Бенфика" кубок финалига чиқа олмади

Тунда Португалия кубоги ярим финал жавоб учрашуви доирасида "Бенфика" жамоаси "Спортинг"ни қабул қилди.

1 ой олдин бўлиб ўтган биринчи тўқнашувда "Спортинг" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Бу сафар эса тоомнлар 2:2 ҳисобидаги жанговар дурангга имзо чекишди. Шу тариқа, янги мавсумда "Ливерпуль" устози бўлиши мумкин дейилаётган Рубен Аморим шогирдлари мамлакат кубоги финалига йўл олишди.

"Спортинг" финалда "Порту" - "Витория" жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради.

Португалия кубоги

1/2 финал, жавоб учрашуви

02.04.2024

"Эштадиу да Луш" стадиони

"Бенфика" - "Спортинг" 2:2

Голлар: Отаменди 52, Рафа Силва 64 - Юлманд 47, Паулинью 55

"Бенфика": Трубин, Ба, Отаменди, Антониу Силва, Эурснес, Ди Мария, Рафа Силва, Флорентину (Жоау Мариу, 90), Жоау Невеш, Нерес (Гоувейя, 85), Тенгстедт (Маркос Леонардо, 79).

"Спортинг": Исраэль, Эшгайю (Катаму, 46), Коатес, Инасиу, Диоманде (Сен-Жюст, 46), Нуну Сантуш (Матеус Рейс, 46), Юлманд, Даниэл Браганса (Морита, 66), Тринкау, Паулинью (Эдвардс, 85), Гйокереш.

Огоҳлантиришлар: Ди Мария (45+3), - Инасиу (49), Морита (72), Исраэль (77), Эдвардс (90+2).

"Спортинг"нинг швециялик ҳужумчиси Виктор Гйокереш дастлабки учрашувда битта гол урган. Гйокереш жорий мавсум барча мусобақаларда жами 36та урган ва 15та ассист қайд этган. Ўтган ёзда Чемпионшипдан олиб келинган форвард учун даҳшатли статистика.

"Спортинг" жамоаси Португалия кубогини 17 бор қўлга киритган. Бу борада улар "Бенфика" ва "Порту"дан кейин учинчи энг яхши натижага эга.

Лиссабонликлар охирги марта 2019 йилда кубокни бошлари узра баланд кўтаришган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика