
"Бугунги ўйиндаги асосий вазифамиз, "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити"га қарши АПЛдаги ўйинларда намойиш этганимиздан кўра анча кўпроқ нарсага қодир эканимизни исботлаш эди. Жамоа танқидларга муносиб жавоб бера олди".
"Менимча, жамоа яхши натижани қайд этди. Бу ўйин менга аввал майдонга тушмаган бир неча футболчиларни кузатиб олишга имкон берди. Энди менда мулоҳаза учун етарлича озуқа бор".
"Биз кейинги раундда уйда ўйнашни истаган эдик ва шундай бўлди. "Норвич" яхши жамоа. Кейинги раунддаги рақибимизни ҳурмат қиламиз", деди Мойес.