Дэвид Мойес: "Янузайни хатто асосий таркибда туширмоқчи эдим"

Narzulla Saydullayev
16 сен 2013, 17:22
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Дэвид Мойес Аднан Янузайнинг дебют учрашуви ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
"Аднан катта тезлик билан ўсиб боряпти. Мен уни аввалроқ ҳам майдонга туширган бўлардим. Бироқ ўйинлар унинг дебюти учун унчалик ҳам мос эмасди. Мавсум боши қийин кечди. Мен унга агар ҳаммаси яхши кетса, "Кристал Пэлас"га қарши ўйинда майдонга тушиш имконини беришга қарор қилдим. Уни ҳатто асосий таркибга ҳам киритмоқчи эдим".

"Янузай жуда яхши ўйин кўрсатди, кўп фойдали ишлар қилди, тўп билан яхши ҳаракатланди. Бу йигитдан ажойиб футболчи чиқади. У бор-йўғи 18 ёшда ва жуда истеъдодли", деди Мойес.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›