
Биз яхши ўйин кўрсата олмадик. "Ливерпуль" ғалабага лойиқ эди. Ўзимиздан кутилган ўйинни намойиш эта олмаяпмиз. Шундай ўйнашимиз керакки, рақиблар бизга қарши баҳсда қийналишсин. Ҳужумда ёрқинроқ ҳаракатланмоғимиз ва кўпроқ вазиятлар яратиш устида ишлашимиз зарур. Ҳар қандай иш ўз қийинчиликларига эга. Лекин "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи бўлиш ўйлаганимданда қийинроқ экан.