
“Мен бор кучимни “Майами”га янги кучли футболчиларни жалб этишга сарфлайман. Ушбу йўналишда жамоанинг бош мураббийи ва менежери билан бирга ишламоқчиман.
Мен учун бу жуда муҳим. Барча қарорларни инвесторлар ва ҳамкорлар билан маслаҳатлашган ҳолда ўзим қабул қиламан.
“Майами”да ўйнайманми ёки йўқми буни ҳали аниқ айта олмайман. Юрагим “ҳа”, организм эса “йўқ” деяпти. Футболни доим соғинаман, бу айниқса ўйинларга ташриф буюрганда сезилади.
“Майами”га жаҳоннинг энг кучли ўйинчиларини жалб қилмоқчимиз. Уларнинг барчасини бир жамоа йиғиш қандай бўлишини яхши биламан”, - дейди Бекхэм.