UZ

Сўнгги янгиликлар

01:51Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида ақлбовар қилмас камбэк қайд этилди  0 00:52Холанд жорий мавсум "Ман Сити" ва Норвегия терма жамоаси сафида 16 ўйинда 26 та гол урди  0 00:30Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди  20 23:56"Милан" — "Рома". Таркиблар маълум  3 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  16 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  6 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  5 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  17 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  1 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11

Дешам: "Погбанинг қайғусига бефарқ бўла олмайман" Янгиликлар

Дешам: "Погбанинг қайғусига бефарқ бўла олмайман"

Франция терма жамоаси бош мураббийи Погбанинг дисквалификацияси ҳақида фикр билдирди.

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ярим ҳимоячи Поль Погбанинг узоқ муддатли дисквалификацияси ҳақида гапирди.

"Мен Полнинг допинг истеъмол қилиш нияти ёки истаги борлигини бир сония ҳам тасаввур қила олмайман. Терма жамоадаги ютуқлари ва муносабатларимизни инобатга олсак, унинг қайғусига бефарқ бўла олмайман, албатта.

Унинг аҳволи мени қайғуга солади ва мен бутун қалбим билан уни ҳал қилиш мумкинлигига умид қиламан. Ҳеч бўлмаганда мен бунга ишонишни хоҳлайман. Олинган иккита намуна бўйича фактлар мавжуд. Гормоннинг мавжудлиги шубҳага олиб келмайди.

Муаммо бор ва Поль CAS'да ўзини ҳимоя қилиш ва била туриб тақиқланган дори-дармонларни қабул қилмаганига судяларни ишонтириш учун яна бир курашга дуч келмоқда", – деди Дешам.

Эслатиб ўтамиз, Погба допинг учун 4 йилга дисквалификация қилинди. Францияликда тестостерон даражаси жуда юқори эканлиги аниқланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика