

"Таркибдаги ротация туфайли ўйинда қийинчиликларга дуч келдик. Лекин ишончим комилки, бу бизга тўрт кундан кейин плей-оффда ёрдам беради. Иккита шиддатли ўйин ўтказдик ва баъзи футболчилар дам олишга муҳтож эди. Мағлубиятга учраганимизга қарамай, оралиқ мақсадга эришдик. Плей-оффда биз учун янги мусобақа бошланади", – деди Дешам.
Франция терма жамоаси 1/8 финалда Польша билан тўқнаш келади. Баҳс 4 декабрь куни 20:00 да бошланади.



