UZ

Сўнгги янгиликлар

13:18Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Австралия билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  2 13:12Самвел Бабаян: "Барча жамоаларнинг моддий-техник базаси сезиларли даражада ўсди"  1 12:45Мбаппе ЕЧЛдаги омадсизликдан кейин "Реал"ни танқид қилди  2 12:20Ўзбекистонда 2025 йилнинг энг яхшилари аниқланди  1 12:15Элдор Шомуродов — 2025 йилнинг энг яхши футболчиси, Тимур Кападзе — энг яхши мураббий!  4 11:47Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти ва вице-президентлари қайта сайланди  0 11:20Расман: "Бухоро" ва "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал"га ўтди  2 10:42Футзал. Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Австралия билан ўйнайди  2 09:56Инсайд тасдиқланди: Сардор Раҳмонов — "Бунёдкор" футболчиси  1 09:41Гейнрихнинг ЦСКАдаги ягона голини урган учрашувни ёдга оламиз  6 09:00Sofascore. Азиз Ғаниев учрашувнинг энг яхшиси бўлди  2 08:35Бензема янги шартнома сабаб "Ал-Иттиҳод"да ўйнашни тўхтатди  2 08:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  82 07:45Бугун футбол. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Арманистон клуби билан ўйнайди  6 02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  1

“Дерби” олдидан мухлислар қандай фикрда? Янгиликлар

“Дерби” олдидан мухлислар қандай фикрда?

Теглар :  НавбаҳорНефтчи
19 август куни “Навбаҳор” Фарғонада “Нефтчи” жамоаси меҳмони бўлади.

Мазкур учрашувга жамоамиз мухлислари ҳам қизғин тарзда ҳозирлик кўришмоқда десак хато бўлмайди. Фарғонада ўтадиган баҳс олдидан фаол ишқибозлардан бири Фарҳод Умаралиев ва Мухтор Юсуфбаевлар ўз фикрларини билдиришди.

Ф.Умаралиев: - “Фарғонада бизни ажойиб учрашув кутиб турибди. “Навбаҳор” меҳмонда тўп суришига қарамай футболчиларимизни “Истиқлол” ўйингоҳида ёлғизлатиб қўйиш ниятимиз йўқ. Бугунги кунда минглаб наманганликлар Фарғонадаги учрашувни бевосида ўйингоҳда кўришни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишган. Барчага маълумки, биз мухлислар “Навбаҳор”ни ҳар томонлама қўллашга одатланганмиз. Иккинчи даврани қаторасига икки ғалаба билан бошлаган жамоамизга “Нефтчи” билан ўтадиган учрашувда ҳам омад тилаб қоламан. Ўз навбатида футболчиларни меҳмондаги ўйинда муносиб тарзда тўп суришлари учун қўлимиздан келганича қўллаб-қувватлаймиз. Айнан шу мақсадда турли хил усулллар ва шиорларни ўйлаб топган ҳолда тайёргарлик кўрмоқдамиз. Бу борада яқинда ташкил этилган мухлислар клуби сардорлари ишқибозларга яқиндан ёрдам беришади”.

М.Юсуфбаев: - “Биз наманганлик мухлисларни “Навбаҳор” иккинчи давранинг дастлабки икки учрашувида ғалаба қозониб, бенихоя хурсанд қилди. Ғалабаларимизни бардавом бўлишида, ишқибозларимиз жамоага чин маънода қўшимча куч бўла олишади. Бежизга мухлисларни майдондаги 12-ўйинчи деб айтишмайди. Фарғонада ўтадиган баҳсда ҳам “Навбаҳор”нинг чин маънодаги 12-ўйинчиси бўламиз деган умиддаман. Бу йўлда барча “Навбаҳор” мухлисларини бирлашишга ва жамоани ҳамжиҳатликда қўллаб-қувватлашга чақираман. Ҳамма биладики, “дерби”лар доимо муросасиз руҳда ўтиб келган. Ўз навбатида бундай қарама-қаршиликларда мухлисларнинг қўллаши ҳам футболчиларга қўшимча куч бағишлайди. Минглаб, наманганлик мухлислар “Навбаҳор”ни “Нефтчи” майдонида қўллаш учун Фарғонага боришади. Ишончим комилки, футболчиларимиз биз мухлисларнинг хатти-ҳаракатига жавобан чиройли ва мазмунли ўйин намойиш этиб, барчани хурсанд қилишади”.


 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика