UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  85 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  2 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  16 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  3 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  23 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  8

"Дерби делла Мадоннина" ёхуд Милан дербисидан олдин Янгиликлар

"Дерби делла Мадоннина" ёхуд Милан дербисидан олдин

Бугун тунда Милан шаҳри тенг иккига бўлинади. Сабаби "Сан-Сиро" стадионида "Дерби делла Мадоннина" бўлиб ўтади.

Унда "Милан" ва "Интер" клублари тўқнаш келишади. Милан дербиси доим қизиқарли ўтган, бу сафар эса ЕЧЛ йўллнмаси учун курашётган икки клуб ўртасидаги баҳс бўлади.



"Милан" — "Интер"

17 март 2019 йил. Милан. "Сан-Сиро" стадиони. 00:30 (Тошкент вақти)
Бош ҳакам — Марко Гуида.

Тахминий таркиблар

"Милан":
Доннарумма, Калабрия, Мусаккьо, Романьоли, Родригес, Кессье, Бакайоко, Пакета, Сусо, Чалханоглу, Пентек.

"Интер": Ханданович, ДАмброзио, Шкриниар, Де Врей, Асамоа, Гальярдини, Весино, Политано, Валеро, Перишич, Мартинес

Ўйнмайди: Бонавентура — Икарди, Наингголан, Жоао Марио, Миранда.

Сўроқ остида: Брозович ("Интер").


Милан

Тьемуэ Бакайоко - 57', Матео Мусаккьо - 71'

Серия А . 28-тур

18/03/2019, 00:30

3
:
2
Тугади

Интер М

Матиас Весино - 3', Стефан де Врей - 51', Лаутаро Мартинес - 67'

Стадион: San Siro, 77749 томошабин

Бош ҳакам: Marco Guida

45'
90'
32'  Рикардо Родригес
46'  Лукас Пакета (Саму Кастильехо)
57'  Тьемуэ Бакайоко
57'  Хакан Чалханоглу
58'  Рикардо Родригес (Патрик Кутроне)
66'  Алессио Романьоли
69'  Франк Кессье (Андреа Конти)
71'  Матео Мусаккьо
80'  Сусо
89'  Андреа Конти
3'  Матиас Весино
3'  Лаутаро Мартинес
14'  Марсело Брозович
51'  Стефан де Врей
51'  Маттео Политано
67'  Лаутаро Мартинес
73'  Марсело Брозович (Борха Валеро)
79'  Матиас Весино
83'  Маттео Политано (Антонио Кандрева)
90'  Матиас Весино (Андреа Раноккья)
90'  Роберто Гальярдини



Қизиқарли фактлар

- "Милан" ва "Интер" ўзаро 222та ўйин ўтказишган: 76та ғалаба "Милан"да, 79та ғалаба "Интер"да, 67та дуранг. Тўплар нисбати — 297:300.

- "Дерби делла Мадоннина"нинг энг яхши тўпурари Андрей Шевченко (Милан) — 14 гол. Жузеппе Меацца ҳисобида 13та гол бор, у "Интер" сафида 12та, "Милан"да 1та гол урган.

- "Милан"нинг дербидаги энг йирик ғалабаси: "Интер" — "Милан" 0:6, 11 май 2001 йил.

- "Интер"нинг дербидаги энг йирик ғалабаси: "Милан" — "Интер" 0:5, 6 февраль 1910 йил.

- Энг кўп гол урилган дерби: "Интер" — "Милан" 6:5, 6 ноябрь 1949 йил.

- "Интер" охирги 6та ўйинда "Милан"га ютқазмади.

- "Милан" охирги 3та ўйинда "Интер"га гол ура олмаган.

- "Милан"нинг чемпионатдаги ғалабали серияси бешта ўйинга етди.

- "Милан" А Сериядаги охирги тўртта ўйинда гол ўтказгани йўқ.

- Ўтган мавсум "Милан" — "Интер" учрашувида ҳисоб очилмаган эди - 0:0.

- Биринчи дарада "Интер" ғалаба қозонган эди — 1:0.




Мураббийлар нима дейди?

Женнаро Гаттузо


"Ҳар бир дерби алоҳида тарих, шу боис олдин бўлган нарсаларни эслаш керак эмас. Рақибни ҳурмат қилиш керак, аммо ўз ўйинимизни кўрсатишимиз керак. Бу ўйинда жуда кўп нарса ҳал бўлади: ЕЧЛ йўлланмаси учун кураш кескин кетмоқда, шу боис учрашувда боримизни беришимиз керак".



Лучано Спалетти

"Милан" ҳозир кучли ва ажойиб ўйин кўрсатмоқда. "Милан" билан бизнинг мақсадимиз бир хил: учинчи ёки иккинчи ўринни эгаллаш, асосийси ЕЧЛ йўлланмасига эга бўлиш. Дербидан олдин қандайдир тахмин қилиш тўғри эмас, бундай ўйинларнинг натижаси ҳар доим кутилмаган бўлади. Тўғри бу баҳс ҳал қилувчи бўлмайди, аммо мағлубият кейинги учрашувларда таъсир қилиши мумкин".



Ўйин учун қайдномалар

"Милан"


"Интер"

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика