Депайга "Севилья" варианти қизиқ туюлмоқда

Mirjalol Normatov
13 ноя 2022, 13:34
"Барселона" форварди Мемфис Депай "Севилья" вариантини ўйлаб кўрмоқда.

Андалузия клуби қишда 28 ёшли футболчи билан шартнома имзолашни истамоқда. Ўз навбатида нидерландиялик футболчи ҳам топ-клубга ўтишни рад қилмаяпти.

"Барселона" эса мавсум стартидан буён уни сотиб юборишга ҳаракат қилмоқда. Ўтган ёзда "Ювентус" Депайни сотиб олишга рози бўлганди, бироқ кейинчалик томонлар суммани келиша олишмади.

Депай сентябрь ойида жароҳат олган ва айни дамда тикланиш жараёнида. Шундай бўлса-да, у ЖЧ-2022 учун қайдномадан ўрин олди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›