Депай ва Де Пауль "Реал"га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин
21 фев 2023 01:46
Янгиликлар
Депай ва Де Пауль "Реал"га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин
"Атлетико" ярим ҳимоячиси Родриго Де Пауль "Реал"га қарши баҳсда иштирок эта олмаслиги мумкин.
28 ёшли аргентиналик "Атлетик"ка қарши баҳсда жисмоний ноқулайлик туфайли алмаштирилган эди. Маълумотларга кўра, шифокорлар Де Пауль жароҳати борасида оптимистк фикрда эмас, у 25 февраль куни ўтказиладиган "Реал"га қарши учрашувда майдонга тушмаслиги мумкин. Родриго шикастланиш даражасини аниқлаш учун тиббий кўрикдан ўтишига тўғри келади.
Мемфис Депай соғлигида ҳам муаммолар бор. Ҳужумчининг тайёрлиги баҳсдан олдин қайта текширилади.
Де Пауль жорий мавсум ЛаЛиганинг 17та учрашувида 1та гол урди ва 2та голли пас берди. Депай эса 4та баҳсда 1та гол уришга муваффақ бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар