Депай "Тоттенхэм" таклифини рад қилди

Sherzod Nurmatov
19 июл 2022, 19:59
"Барселона" ҳужумчиси Мемфис Депай "Тоттенхэм"га ўтишни истамади.

Манбанинг ёзишича, футболчи Англия Премьер-лигасига қайтмоқчи эмас.

Хабарларга қараганда, "Барселона" Депай билан хайрлашиш ниятида ва унинг трансфери учун 20 миллион евродан кўпроқ пул сўрамоқда.

28 ёшли Депай ўтган мавсум "Барселона" сафида барча турнирларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урган ва 2 та голга ассистентлик қилган. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›