Депай фаолиятини ПСЖда давом эттириши мумкин

Alisher
30 апр 2020, 18:00
"Лион" ўйинчиси Мемфис Депай фаолиятини бошқа бир француз клубида давом эттириши мумкин.

Пойтахтнинг ПСЖ клуби 26 ёшли футболчи билан шартнома имзоламоқчи. Шахсан парижликлар устози Томас Тухель Депайнинг трансферига қизиқмоқда.

Нидерландиялик ўйинчининг "Лион" билан тузган шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган.

Футболчи жорий мавсум Лига 1'да 13та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 3та ассист қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Le10Sport