

"У билан суҳбатлашдим. Бельерин "Барселона"да ўйнамоқчи, аммо у "Арсенал"га қаттиқ боғланиб қолганини ҳис қилмоқда. Чунки бу клуб унга ўзини кўрсатиш имкониятини берди. У осон вазиятда эмас, чунки "Арсенал" Экторга ишонч билдирди ва кучли футболчи бўлишига ёрдам берди. Қарорни у ва "Арсенал" қабул қилади. Аммо Эктор жамоамизга ўтишини истайман, у менинг дўстим" - дейди Суарес.


