UZ

Сўнгги янгиликлар

15:53Расман: Егор Кримец - "Сўғдиёна" футболчиси!  0 15:27ЖЧ-2010нинг энг яхши футболчиси Форлан: "Испанияда "Атлетико" рамзини ҳеч қачон ўпмаганим учун танқид қилишарди"  2 14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  3 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  1 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  5 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  5 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   22 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  13 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  3

Денис Коростиченко: "Рақибларнинг бундай шароитда келгани ўйинга таъсирини ўтказди" Янгиликлар

Денис Коростиченко: "Рақибларнинг бундай шароитда келгани ўйинга таъсирини ўтказди"

Про-лиганинг 7-тури доирасида "Ғиждувон" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Локомотив" бош мураббийи Денис Коростиченко ўз фикрларини билдирди.

- Илк навбатда барчани ғалаба билан табриклайман. Барча футболчилар бугун яхши ўйнашди. Биринчи бўлимда ҳимоядан чиқишда ишлар бироз ўхшамади. Шундай бўлса-да, голни ҳимоядан чиққан ҳолда урдик. Иккинчи бўлимда эса ишларни бажариш яхшироқ бўлди. Тезкор юришлардан сўнг бир қанча яхши вазиятлар ҳам юзага келди. Янада кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Бу натижа ва голлар клуб учун ҳам, мухлислар учун ҳам ёқимли бўлди.

- Биринчи бўлимда узун паслар билан кўп ўйнади, бироқ кўп браклар бўлди. Ердан паслар ўйнаш бошланганидан кейин вазиятлар ҳам кўпайди ва ҳужумни якунлаш ҳам осонлашди.

- Асосан ердан паслар ўйнашни истаймиз. Машғулотларда ҳам бу борада кўп меҳнат қиламиз. Бизнинг асосий йўналишимиз - ердан кичик ва ўрта паслар ўйнаш. Бироқ лигада ҳар хил услубда ҳимояланадиган жамоалар бор. Ўйинларга доимо иккинчи вариант билан майдонга тушамиз. Ҳа, агарда рақибнинг қайсидир ҳудуди очиқ бўлса, узун пас орқали ҳужумга чиқиш мумкин. Айтганингиздек, биринчи бўлимда ишлар унчалик ўхшамади. Иккинчи бўлимда эса кичик ва ўрта паслар орқали ўйинни назорат қилдик. Яхши вазиятларимиз ҳам кўпроқ юзага келди. Рақиблар баҳсга қандай ҳимоявий ўйин билан келишини билмаймиз, балки, чуқур ҳимояланар, балки, бироз олдинроқда кутиб олар. Шу сабабли бир қанча вариантлар инобатга олиб қўйилади. Футболчилар ўйинда барча вариантларни кўриб чиқади ва қайси вариантда ўйнаш кераклигини тушуниб олади. 

- Рақиблар бош мураббийи ўйинга келиш қийинчилигини айтди. Таркибдаги бир қанча футболчилар рулда бўлганини таъкидлади. Бу ўйинга қанчалик таъсир ўтказди?

- Рақибларнинг ўйинга қандай келганлигини билмасдим. Бу доимо оғир ҳолат бўлган ва ўзининг таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Сиз рулда бўлиб, ўйинга келяпсизми, демак, максимал ҳаракат қила олмайсиз. "Ғиждувон"нинг ўйинларини кўргандик. Улар ўз майдонида бошқа жамоалар билан яхшироқ ўйин намойиш қилганди. Иккинчи бўлимда уларнинг кучи тугаб қолганини барча кўрди. Туриб қолди дейиш анчагина қўпол бўлади, шунчаки ҳаракатлари камайиб кетди. Бу жисмоний ҳолатга жуда катта таъсир кўрсатади. Жамоа ўйинга ўйин куни келиб, дам олишсиз майдонга тушиши жуда оғир бўлади. Буни кўрдик ҳам.

- Боян Найденов "Локомотив" таркибидаги ўзининг энг яхши ўйинини ўтказди деса бўладими?

- Ўз майдонимизда ўтган сўнгги ўйинда ҳам Боян борасида савол бўлганди. Ўшанда унинг даражаси юқори эканлигини ва шундай бўш ҳудудларни очиб бераверишса, ўзининг энг яхши ўйинларини кўрсатаверишини айтгандим. У ростдан ҳам бугун ўзининг энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди. Унинг потенциали юқори. Бу унинг энг яхши даражаси эмас, бундан-да яхшироқ ўйин кўрсата олади. Унинг ижросидаги яхши паслар, ҳаракатлар бўлди. Унинг пас бериш, очилиш, олдинга ўйнаш маданияти бошқача. Бугун чиройли гол уриши мумкин эди. Журналистлар асосан чиройли вазиятларни қидиришади, яхши ўйин кўрсата олмай, гол урса ҳам у бугун зўр ўйнади дейиши мумкин. У бугун ростдан ҳам чиройли ўйин кўрсатиб берди. Бу ғалабада унинг катта хизмати ҳам бор.

- Сиз ёшлар мураббийи сифатида катта мураббийликка етиб келдингиз. Ҳозирги пайтда ёшларнинг тез йўқолиб қолаётганининг сабабини нима деб ўйлайсиз? Масалан, "Локомотив"да ҳам шундай футболчилар бор. Улар ўтган йили Суперлигада ўйнашди, бироқ ҳозир улар Про-лига даражасида ҳам эмас экан.

- Ёшлар билан ишлашда давом этамиз. Бизга ёш кадрлар жуда керак. Клубда ҳам ёшлар билан ишлашда катта ҳаракатлар бор. Бошқа клубларда ҳам ёшлар билан вариантлари кўп. Нега ёшлар ҳозир ўсмаяпти? Муаммолари катта? Ривожланишдаги асосий муаммолардан биттаси, фақатгина клубда эмас, унинг оилавий ҳаётида ҳам бор. Кечагина клубдаги инсон билан бу борада гаплашгандим. Олдинлари кўчада 7-8 соатлаб тўп тепиб юрган болакай ҳозир шунча вақтини телефонлар, планшетлар, мобил ўйинлар учун сарфламоқда. Йўқ, буни асосий сабаб демайман. Бу ҳам ўзининг таъсирини ўтказади. Умуман олганда биз ёшлар билан ишлашда давом этяпмиз. Ҳали биздан кўп ёшлар чиқади. Ушбу мавсумда ҳам бир қанча ёшлар чиқишига, дебют қилишига ишонаман. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика