UZ

Сўнгги янгиликлар

21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  1 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  0 20:54Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"  0 20:34Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"  1 20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  31 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  19 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  5 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  1 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  4 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  12 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  3 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0

Денис Коростиченко: "Ғиждувон" шундай ўйин кўрсатишини билгандик" Янгиликлар

Денис Коростиченко: "Ғиждувон" шундай ўйин кўрсатишини билгандик"

"Локомотив" бош мураббийи Денис Коростиченко Про-лиганинг 18-тури доирасида "Ғиждувон" майдонидаги ғалабадан кейинги фикрларини билдирди.

- "Ғиждувон" шундай ўйин кўрсатишини кутгандик. Биринчи бўлимда ишлар унчалик ўхшамади, иккинчисида ҳам. Бугун ғалаба қозониб, уч очко қўлга киритганимиз энг муҳими бўлди. 

- Гол ҳақида фикрингиз. Чиройли гол урилди.

- Стандартдан кейин уриладиган голни анча вақт кутдик. Бугун яхши кун бўлди, чунки стандартдан гол ура олдик. Узоқ вақт стандартлардан гол уриш бўйича ишладик. Шу боисдан бугунги кунни қувончли кун десак бўлади.

- Ўйиннинг оғир ўтишини кутганмидингиз?

- Осон бўлмаслигини кутгандик. Ўйин сўнгида ҳимояда ўйнашга, тўпни тепиб юборишга ҳам тайёр бўлиб тургандик. Айтганимдек, барча режалар амалга ошмади.  Ўйинни кўриб чиқамиз, тахлил қиламиз ва йигитлар билан бу борада гаплашиб оламиз.

- Кейинги тур ўз майдонимизда "Шўртан"га қарши ўтказилади. Бу ўйинга жамоа қай тариқа тайёрланади?

- Сўнгги ўйинлар анча қийин ўтади. Жамоани режа бўйича тайёрлаймиз. Ўз майдонимизда ютишга мажбурмиз. 

- Биринчи бўлимда голга тортадиган яхши вазиятлар бўлди, бироқ гол урилмади. Футболчиларда ёки ўзига бўлган ишонч кўпайиб кетдими ёки бошқа сабаб бўлдими?

- Бундай пайтда футболчида гол уриш ёки урмасликдан бошқа фикр бўлмайди. Қаердадир дарвозабон яхши ўйнади ва жамоасини голдан сақлаб қолди. Қаердадир ўзимиз яхши вазиятда рақиб дарвозасига ноаниқ зарба йўлладик. Сабаб сифатида техник "браклар"ни ёки рақиб посбонининг маҳоратини келтириб ўтсам бўлади. Нафақат ушбу вазиятлар, балки, бошқаларини ҳам кўриб чиқишимиз керак. Асосийси - осон бўлмаган сафар ўйинида уч очко олдик. Энди навбатдаги ўйинга тайёрланамиз.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика