UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   3 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  8 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  6 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  3 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  53 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   2

Денис Коростиченко: "Андижон-SGS" - "Динамо" учрашуви натижаси сенсация эмас" Янгиликлар

Денис Коростиченко: "Андижон-SGS" - "Динамо" учрашуви натижаси сенсация эмас"

Про лиганинг 15-турида "Хоразм" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Локомотив" бош мураббийи Денис Коростиченко матбуот анжуманида иштирок этди.

- Илк навбатда барчани ғалаба билан табриклайман. Бизни қўллаб турган мухлисларга раҳмат айтаман. Уларни доимо эшитиб турамиз. Бу жуда ёқимли. Адолатли ғалабага эришдик деб ҳисоблайман. Биринчи бўлимда яхши темпни ушлаб турдик. Йигитлар юқори руҳ билан ўйнашди, тезлик яхши бўлди ва якунда иккита гол урдик. Иккинчи бўлимда ҳам яхши вазиятлар яратдик, ҳисобдаги фарқни оширишга интилдик. Бироқ яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик. Умуман олганда ўйиндан мамнунман. 

- Иккинчи таймда майдонга тушган Марат Бикмаев 16 ёшли йигитлардек юқори азарт билан ўйнади. Бу мураббийларнинг кўрсатмасимиди?

- Марат машғулотларда яхши меҳнат қилади. Тажрибаси юқорилигини доимо сездириб туради. У қайсидир ўйинларда бизга керак бўлади. Бугун унга ўзини кўрсатиш учун вақт бердик, имконияти ҳам бўлди. У профессионал, хоҳиш доимо юқори. Қандай ишлаш кераклигини, ғалабалар қозонишни билади. Бугун ҳам у яхши ўйнади, меҳнат қилди.

- Бугун иккинчи бўлимдаги ўзгаришлардан кейин рақибларда имкониятлар бўлишни бошлади. Захирадан тушганлар жамоа ўйинини кучайтира олдими?

- 50га 50. Биз янада кўпроғини истагандик. Захирадан тушганларнинг айримлари кучайтира олди, кимларгадир вақт етмади. Шу сабабли 50га 50. Рақибнинг вазиятларини айтадиган бўлсам, улар ҳам ўзгаришлар қилишди. Кучлар кўпайди. Кўп бўлмаса ҳам вазият ярата олишди.

- "Андижон-SGS" - "Динамо" учрашувида 0:0 ҳисоби кузатилганини сенсация деб ҳисоблайсизми?

- Йўқ, ундай демаган бўлардим. Про лигада ҳам яхши жамоалар кўп. Ўтган ўйинда биз "Арал"га мағлуб бўлдик. "Андижон-SGS" ҳам ёш, яхши жамоа. Улар ҳам икки ўйинга яхши тайёрланиши мумкин. Улар ҳам ўзларининг максимумини кўрсатишга ҳаракат қилишди. Бундай ҳолат бугун "Динамо"га қарши ўйинда амалга ошди. Демак улар максимумини кўрсатишди. Умуман олганда барча жамоалар Про лига учун мос ва исталган рақибидан очко тортиб олиши мумкин.

- Келаси турдаги "Динамо" - "Локомотив" учрашувини финалга қиёслашмоқда.

- Биз учун барча ўйин финал. Иккинчи давра бошланганидан кейин барча ўйин финалга тенг эканлигини йигитларга уқтиряпмиз. Масалан келаси турда "Динамо" ёки ундан кейин "Қўқон-1912" билан ўйнаймиз дейилмайди. Агарда фақатгина шу ўйинлар учун яхши тайёрлансак, келаси ўйинларда очко йўқотишимиз мумкин. Шу сабабли ҳар бир ўйин финал. Бугун финалда ютдик, келаси ўйин ҳам финал. Барча финалларга тайёрланишда давом этамиз. Асосий вазифамиз бажарилмагунга қадар ўйинларимиз финалга тенг бўлиб бораверади.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика