Денис Иванков: "Ушбу ғалабани дадамнинг хотирасига бағишлайман"
17 окт 2015 21:32
Янгиликлар
Денис Иванков: "Ушбу ғалабани дадамнинг хотирасига бағишлайман"
"Бугун жуда хурсандман. Ажойиб ғалаба, тарихий натижани қўлга киритдик. Бугун дадам ҳаёт бўлганларида (Александр Иванков Дмитриевич) 66 ёшни қарши олган бўлардилар. Ушбу ғалабани Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, дадамнинг хотирасига бағишлайман. Жамоамиз бугун чиройли йўнади ва ҳақли ғалабага эришди. Натижа ҳаққоний бўлди. Бу ғалабада шоигрдларим, Элдорбек Суюнов, Ўткир Юсупов ва Алибек Туропов каби дарвозабонларимизни ҳам ҳиссаси бор деб ўйлайман. Бир киши ҳамма учун, барча бир киши учун курашади бизнинг жамоада. "Насаф" бу катта оила дегани. Бу ерда барча иноқ. Ғалабадан жуда хурсандмиз. Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги мураббийлар штаби, Шуҳрат Тошпўлатов, Илнур Сибагатуллин каби мутахассисларнинг меҳнати самараси юзага чиқди. Жамоамиз шифокорлари Барат ака, Ҳамза, Андрей, маъмурлар Алишер Турдиқулов, Анвар Тукаев ва бошқа барча ходимларнинг ғалабада ўз ҳиссаси бор деб ўйлайман. Ниҳоят узоқ кутилган натижани қайд этдик. Шогирдим Элдорбек Суюнов учун ҳам алоҳида хурсандман. Элдорбек Суюнов Ўзбекистоннинг айни пайтдаги биринчи рақамли дарвозабони. Элдор ва барча бошқа шогирдларим билан фахрламан", - дейди Денис Иванков.
Фикрлар